Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Янги корхона ўз эҳтиёжлари учун текстиль комплекси қуриш даврида ЯСТ энг кам миқдорини ҳисоблашда пасайтирувчи коэффициентни қўллаши мумкинми?
Бизнинг корхона 2016 йил январь ойида ягона дарча марказида рўйхатдан ўтган бўлиб, ягона солиқ тўловчи кичик корхона ҳисобланади. Асосий фаолият тури текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш (ОКЭД 13 201). Жамиятимиз ташкил қилинганидан шу кунга қадар асосий фаолият тури бўйича товарооборот бўлмаган. Ҳозирда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. 2017 йилнинг 18 июль кунида вилоят ҳокимининг қарорига асосан текстиль комплекси қуриш учун 14 га ер майдони ажратиб берилган.


Ответы экспертов
Ответов: 481
13.11.2017

Ҳа, мумкин.

ЯСТнинг энг кам миқдори Низомга мувофиқ аниқланади (АВ 03.03.2011й. 2203-сон билан рўйхатга олинган).

Низомга мувофиқ, корхонангиз ўз эҳтиёжлари учун объектлар қураётгани учун давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб бир йилдан кўп бўлмаган даврда ЯСТнинг минимал миқдорини ҳисобламайди (Низомнинг 2-банди г-қисми). Яъни, корхонангизда қурилиш ишлари 2017 йил январигача тугалланмаса, ва ушбу даврда корхона ишлаб чиқаришни амалга оширмаса, у ЯСТ ва унинг энг кам миқдорини ҳисобламайди.

Қурилиш ишлари давом этган ҳолда 2017 йилнинг февраль ойидан корхонангиз ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олиши керак. Агар ушбу даврда ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширмаса ва ундан даромад кўрмаса, ЯСтнинг энг кам миқдорини бюджетга тўлаши зарур бўлади.

ЯСТнинг энг кам миқдори ҳар чорак учун алоҳида ҳисоблаб чиқарилади. Уни ҳисоблашда 0.35 га тенг пасайтирувчи коэффициентни қўллашингиз мумкин. Чунки, янги цехларни қуришни, уларнинг модернизациясини, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни амалга оширувчи, шу жумладан, инвестиция мажбуриятларига мувофиқ инвестицияларни амалга оширувчи, ушбу ишларни амалга ошириш даврида товарлар ишлаб чиқаришни амалга оширмаётган микрофирма ва кичик корхоналар - ушбу ишларни амалга ошириш даврига, бироқ ушбу ишларни амалга оширишни бошлаш санасидан бошлаб 24 ойдан ошмаган даврга ушбу пасайтирувчи коэффициентни қўллашга ҳақлилар (Низомга 1-илова 5-банди).

Демак қурилиш ишларини амалга ошириш санасидан 24 ой дан ошмаган давр учун, агар ушбу даврда қурилиш тугалланмаса, корхонангиз пасайтирувчи коэффициентни қўллашга ҳақли.

Ишлаб чиқариш бошлангач эса, асосий фаолият тури товар ишлаб чиқариш (саноат соҳаси) бўлган микрофирма ва кичик корхоналар ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда 0.5 пасайтирувчи коэффициентини қўллаши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика