Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ишлаб чиқараётган маҳсулотимизни кенг тарғиб қилиш мақсадида корхонамиз номи билан улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ва ўз маҳсулотимиз номи акс эттирилган дўкон очишимиз мумкинми?
Корхонамиз кимёвий ип ва тола саноати йўналиши бўйича иш юритиб келмокда. 28.01.2009 йилдаги ПК-1050-сонли қарорга биноан фаолиятимиздан унумли фойдаланиб келмокдамиз. Ҳозирда фаолият доирамизни кенгайтирмоқчимиз.


Ответы экспертов
Ответов: 3
28.11.2017

Тижорат мақсадларида фойдаланиш ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш улгуржи савдо фаолияти деб эътироф этилади. Улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун юридик шахс лицензияга эга бўлиши лозим (26.11.2002й. 407-сонли ВМҚга илова).

Шуни айтиш жоизки, айнан ушбу Низомнинг 1-банди иккинчи хат бошига мувофиқ юқоридаги Низом талаблари ўзлари маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва сотувчи юридик шахсларга татбиқ этилмаслиги кўрсатилган.

Агарда, корхонангиз ўзи ишлаб чиқарадиган маҳсулотни сотмоқчи бўлса, бунинг учун улгуржи савдо лицензиясини олиш шарт эмас.

Ўз маҳсулотингиз номи акс эттирилган дўкон очишингиз мумкин. Шу билан бирга, дўкон чакана савдо объекти ҳисобланиб, 13.02.2003й. ВМҚга амал қилишингиз керак.

Дўконингизнинг номи тасвирлар, сўзлар, муайян шакл тарзидаги белгилар ва бошқа белгилар ёки уларнинг исталган бир рангдаги ёки турли рангдаги жамлама ифодаси кўринишида бўлиши мумкин. Буларнинг ҳаммаси товар белгиси ҳисобланади. Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси бу бир юридик ва жисмоний шахслар товарлари ва хизматларини (бундан буён матнда товарлар деб юритилади) бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг шу турдаги товарларидан фарқлаш учун хизмат қиладиган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белгилар эканлиги кўрсатилган (30.08.2001й.  “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги қонуни).

Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги товар белгиларини ва товар келиб чиққан жой номларини муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи бўлиб, қонунчиликда ўрнатилган тартибда товар белгилари ушбу агентликда рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

 

Юқоридагиларга қўшимча тарзда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 январдаги “Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-1050-сон Қарорининг 3-бандига асосан 2018 йил 1 январгача бўлган даврда мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялари берилган. Унга кўра, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган корхоналар жумласига сотув умумий ҳажмида ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60 фоизини ташкил этадиган корхоналар кириши белгиланган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика