Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Халқаро стандартлар асосида аудиторлик хизматларини кўрсатиш қайси ҳужжатлар билан тарибга солинади?
Корхонамиз (акционерлик жамияти) аудиторлик хизматларидан фойдаланмоқчи. Қуйидаги саволларга тушунтириш беришингизни сураймиз: 1) АЖларида миллий хамда халкаро стандартлар бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун гувоҳнома ва лицензия халқаро хамда миллий стандартлар бўйича алоҳида бериладими? 2) АЖ аудиторлик ташкилоти билан шартнома тузаётганда конунчилик буйича шартнома тузиш тартиби қандай? 3) Халқаро стандартлар бўйча аудит хулосасини бериш хуқуқи қайси норматив ҳужжатларга асосан тартибга солинади?


Ответы экспертов
Ответов: 191
20.11.2017

1. Аудиторлик текширувларини аудиторлик ташкилоти ўтказади. Аудиторлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган юридик шахс белигиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Давлат рўйхатидан ўтиши натижасида юридик шахсга бериладиган гувоҳнома умумий бўлиб (9.02.2017й. 66-сонли ВМҚга 1-илованинг 6б.-иловаси), халқаро ва миллий стандартлар буйича аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун алоҳида гувоҳномалар берилмайди.

Аудиторлик фаолияти лицензияланадиган фаолият турларига киради. Шунга кўра, аудиторлик ташкилоти аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлиши керак. Лицензия бериш учун ҳам аудит қандай стандартлар асосида ўтказилиши аҳамиятга эга эмас. Аудиторлик фаолиятига қўйидаги лицензиялардан бири берилади:

- фақат ўз ташаббусига кўра аудиторлик текширувларини амалга ошириш;

- хўжалик субъектларини ўз ташаббусига кўра ва мажбурий аудиторлик текширувларини амалга ошириш (акциядорлик жамиятлари, банклар ва суғурта ташкилотлари бундан мустасно);

-барча хўжалик юритувчи субъектларни аудиторлик текширувларини амалга оширишга (22.09.2000г. 365-сон ВМҚга 3-ил. 2-б.).

Юқоридаги лицензиялардан бирига эга бўлган аудиторлик ташкилоти аудиторлик текширувини миллий стандартлар асосида ўтказади. Шу билан бирга, агар аудиторлик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган бўлса, аудиторлик ташкилоти аудитнинг халқаро стандартларини қўллаши мумкин (“Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 2-2-м., кейинги матнда-Қонун).

2. Юридик шахс ҳамда аудидорлик ташкилоти ўртасидаги аудиторлик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунда белгиланган талаблар асосида тузилади (10-м.). Мазкур шартномани тузишдан олдин, агар буюртмачи талаб қилса, аудиторлик ташкилоти буюртмачига лицензияни ва аудитор(аудиторлар)нинг малака сертификатини тақдим этиши керак (Қонуннинг 7-м.).

3. Аудиторлик ташкилотининг халқаро стандартлар асосида хизмат кўрсатиши мумкинлиги Қонунда белгиланган. Халқаро стандартлар бўйича аудиторлик хизматларини кўрсатиш Аудитнинг халқаро стандартлари асосида амалга оширилади.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика