Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Касса кирим ва чиқим ордерларини расмийлаштириш ва сотилган маҳсулотларни ҳужжатлаштириш тартиби қандай?
Жамият ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Цехда магазин очдик. Ҳар куни инкассация топширамиз.


Ответы экспертов
Ответов: 481
13.11.2017

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишни расмийлаштириш «Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари» ( 2687-сон билан  22.06.2015й.да руйхатга олинган)ҳамда «фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланиш тартиби тўғрисида Низом»(ВМ 17.11.2011й. 306-сон Карорига 1-Илова) га мувофиқ тартибга солинади.

Назорат-касса машинаси ёрдамида аҳоли билан ҳисоб-китоб қилувчи барча корхоналар харидорга ундан нақд пул қабул қилинганлигини тасдиқловчи НКМ чекини мажбурий тартибда бериши керак.

НКМ чеки ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатдир. (Солик Кодексининг 222-моддаси). У маҳсулотнинг сотилганини тасдиқловчи ҳужжатдир.

Ҳар иш куни сўнгида ҳар бир НКМ бўйича Z-ҳисобот ечилиб, ундаги кўрсатгичлар кассир-операциячининг назорат-касса китобига киритилади. Ушбу китоб шакли ва уни тўлдириш тартиби ЎзР АВ 09.01.2012 й. 2309-сон  билан ДСҚ Қарори билан белгиланган.

Кун якунида умумий нақд тушумга битта кирим касса ордери ёзилади. Касса ордерлари кассага топширилгунига қадар ташкилот бухгалтерияси томонидан тегишли равишда Касса кирим ордерларини қайд этиш дафтарида ва Касса чиқим ордерларини қайд этиш дафтарида рўйхатга олиш лозим.

Бундан ташкари, накд пул кирим ва чикими касса дафтарида қайд этилади. Қоидага асосан, корхона бўйича битта касса дафтари юритилишини талаб қилинади. Кассир унга ҳар бир ордер ёки пул маблағлари кирими ва чиқимини тасдиқловчи ҳужжат асосида қайдлар киритади. Ҳар куни  иш куни охирида кассир кассадаги нақд пулларнинг иш куни бошига қолдиғини ёзади,  бир кунлик операциялар ҳисобини чиқаради ва кассадаги нақд пуллар қолдиғини кейинги иш кунига ўтказади.

Касса дафтари тўғри юритилишини корхона бош бухгалтери назорат қилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика