Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.НТМ ҳадяга олинган ва нархи 50 ЭКИҲдан кам бўлган ТМҚни қайси счетга кирим қилади? 2.НТМга берилган солиқ имтиёзи ҳисоби қайси ҳисобварақда кўрсатилади? 3.Корхона харажатларини 3290 ҳисобварақда кўрсатиш мумкинми?
2017 йил 22 августда Нодавлат таълим маркази очилди. Таъсисчи асосий воситалар яъни, компьютер, мебель ва оргтехникаларни ҳадья этди. Бу асосий воситаларни (нахлари 3 млндан кам) қайси счетга олиб борса тўғри булади? 5-сон БҲМС бўйича асосий воситалар 50 ЭКИҲдан кам бўлмаслиги керак. Марказ 325-сон Қарорга мувофиқ солиқ имтиёзидан фойдаланади. Шунга ЯСТ бўйича проводкалари 9820 – 6411 ишлатса бўладими ёки тўғри 8840 - 6411 олиб борилиши керакми? Марказ янги очилгани учун харажатларни 3290 счетига олиб бориш мумкинми? 3290 счетни кўллаш қоидалари қандай?


Ответы экспертов
Ответов: 481
13.11.2017

1.Корхонадаги операцияларни акс эттириш 21-сон БҲМСга 2-иловада назарда тутилган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

Дарҳақиқат, 5-сон БҲМС “Асосий воситалар”да қиймати ЭКИҲнинг 50 бараваридан кам бўлмаган ва хизмат муддати 1 йилдан ортиқ бўлган товар моддий қимматликларни (ТМҚ) асосий восита сифатида тан олиниши белгиланган.

Шу билан бирга, корхонанинг раҳбари асосий восита сифатида тан олинувчи қимматликларнинг бундан паст қийматини белгилаши мумкинлиги назарда тутилган (5-сон БҲМСнинг 4-банди). Шунга кўра, агар корхонангиз раҳбари ҳисоб сиёсатида асосий воситаларнинг қийматини ЭКИҲнинг 50 баробаридан кам қийматини белгиламаган бўлса, санаб ўтилган ТМҚларни 1080 "Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари" счётига кирим қилиш мумкин:

Дт 1080 "Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари"
Кт 8530 "Текинга олинган мулк".

Уларнинг қиймати фойдаланишга берилган вақтда ишлаб чиқариш ёки давр харажатларига тўлиқ қўшилиши мумкин. Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг сақланишини таъминлаш мақсадида кейинчалик уларнинг ҳисоби балансдан ташқари 014 "Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари" счётида цех, омбор ва алоҳида фойдаланувчилар бўйича юритилади (21-сон БҲМСга 2-илованинг 99-банди з-қисми).

Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари кейинчалик фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган ҳолларда уларни балансдан ташқари счётдан ҳисобдан чиқариш белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисобдан чиқариш далолатномасига асосан амалга оширилади.

2.НТМ томонидан ЯСТ бўйича солиқ имтиёзидан фойдаланиш масаласи қонунчилик билан тўлиқ тартибга солинмаган. Бу ҳақида батафсил экспертимизнинг қуйидаги жавобида ўқишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/8039

Қўшимча равишда айтиш мумкинки, солиқ имтиёзлари ҳисобини юритиш Низомга (АВ томонидан 02.04.2005 й. 1463-сон билан рўйхатга олинган) мувофиқ амалга оширилади. Президентнинг 17.04.2006й. ПҚ-325-сонли қарорига асосан белгиланган имтиёзлар учун бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш шарти назарда тутилмаган. Улар бухгалтерия ҳисоби счетларида акс эттирилмайди. Бу ҳақида ҳам батафсил маълумот юқоридаги экспертимиз жавобида келтирилган.

3.Йўқ, барча харажатларни ҳам 3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар" счётга олиб бориб бўлмайди.

Корхона харажатларини счетларда акс эттириш Низомга (ЎзР ВМ 05.02.1999 й. 54-сон қарорига илова) мувофиқ амалга оширилади. Корхона унда белгиланган қоидаларга қатъий амал қилиши зарур. Масалан, хизматлар таннархини ҳисобга олувчи харажатлар даромадлар тан олинган вақтда 9130 “Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи” счетига олиб борилиши ва даромад билан таққосланиши зарур. Чунки, таннархидан паст нархда реализация қилинган хизматлар учун солиқ солиш базаси сифатида хизматнинг таннархи ҳисобга олинади.

агар инвентарь ва хўжалик анжомларининг қиймати бир бирлик (комплект) учун харид қилиш пайтида ЎзР белгиланган ЭКИҲнинг 10 бараваридан ортиқ бўлса, унда ташкилот уларни фойдаланишга беришда ушбу инвентарь ва хўжалик анжомларининг қийматини муддати кечиктирилган харажатларга (3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар") киритиши мумкин (4-сон БҲМС 60-банди).

Бошқа кечиктирилган харажатларнинг жорий қисмига, узоқ муддатли қисми 0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счётида ҳисобга олинадиган ва келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётларда (3100) ҳисобга олиш назарда тутилмаган харажатлар киради. Масалан, саноатнинг мавсумий тармоқларида ишлаб чиқаришга тайёргарлик, ернинг рекультивацияси ва бошқалар билан боғлиқ харажатлар (21-сон БҲМСга 2-илованинг 165-банди).

0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счёти одатда узоқ муддатли аванс тўловини тўлаганда ишлатилади, масалан келгуси даврлар (узоқ муддатли) ҳисобига тўланган ижара, абонент тўловлари каби. У бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир берилган бўнак бўйича мол етказиб берувчи ёки пудратчи бўйича юритилади (21-сон БҲМСга 2-илованинг 83-банди).

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика