Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Суғурта компанияси ҳаёт суғурта тури бўйича тўланган суғурта қопламасини регресс тартибида айбдор шахсдан қайтариш ҳуқуқига эгами?
Шахс бахтсиз ходисалардан ҳаётни суғурталаш тури бўйича суғурталанган. Автоавария натижасида мазкур шахснинг соғлиғига зарар етган. У суғурта компаниясига мурожаат этиб, суғурта қопламасини олган. Фуқаролик кодексининг 314-моддаси, 24.06.2008 йилдаги 141-сонли ВМҚга 4-илованинг 58-банди суғурта қопламасини регресс тартибида айбдор шахсдан қайтаришга тўсқинлик қилмайдими?


Ответы экспертов
Ответов: 191
29.11.2017

ФКнинг 314-моддаси кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтиши мумкин бўлмаган ҳолатларни белгилайди.  Таъкидлаш жоизки, кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтиши ҳақидаги қоидалар регресс талабларга нисбатан қўлланилмайди (ФКнинг 313-м. 4-қ.).

24.06.2008й. 141-сонли ВМҚга 4-иловаси транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартибини белгилайди. Унинг 58-банди мазмунига  кўра суғурта ҳодисаси руй берганда жабрланувчи (унинг меросхўри) ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарар суғурта компанияси томонидан қопланиши керак. Бунда жабрланувчи (унинг меросхўри) зарарни қоплаш  эвазига бошқа манбалардан олган тўловлари (масалан, ижтимоий тўловлар в.б.) суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш бўйича мажбуриятини камайтирмайди.

Демак, юқоридаги нормалар ҳаётни суғурталаш шартномаси бўйича  суғурта товонини тўлаш ва зарар етказган шахсга регресс талабини тақдим қилиш муносабатларини тартибга солмайди.

Шахсий суғурта шартномаси бўйича суғурта пули  шартнома кимнинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга тўланади (ФКнинг 956-м.).

Бошқа шахс томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга (ФКнинг 1001-м.).

Демак, суғурта товонини тўлаган суғурта компанияси жабрланувчига зарар етказган шахсдан тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика