Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Ходимга турли тадбир ва байрам муносабати билан берилган совғалар қандай солиққа тортилади? 2.Ходимга касаллиги муносабати билан берилган моддий ёрдам қандай солиққа тортилади?
Корхонамиз томонидан байрам муносабати билан яхши ишлаган ходимга мукофот тарзида Тефаль совға қилинди. Хар бир совғанинг қиймати 50 000 сум. Ишчининг иш ҳақи оклад маоши 650 000 сўм. Корхонада яхши ишлаган бошка бир ходим касал бўлиб қолганлиги сабабли унинг оилавий ҳолати ҳисобга олиниб, жамоа шартномасига асосан моддий ёрдам кўрсатилди. Моддий ёрдам миқдори ЭКИҲ 4 баробари миқдорида. Ушбу ходимнинг оклад маоши 700 000 сўм.


Ответы экспертов
Ответов: 481
20.11.2017

1. Ходимлар солиқ даври мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги натура шаклида олган совғалари ЖШДСга тортилмайди (СКнинг 172-моддаси 14-банди). Солиқ даври – январдан декабргача бўлган календарь йилидир.

Шунга кўра 2017 йил январь ойидан шу пайтга қадар ходимлар натура кўринишида (Тефаль) қиймати 6та ЭКИҲдан кам бўлган совғалари ЖШДСдан озод этилади.

Олинган совғалар ходимларнинг моддий наф тарзидаги даромадларидир (СКнинг 177-моддаси 2-банди). Улар иш ҳақи тарзидаги даромад бўлмаганлиги сабабли ЯИТ ва суғурта бадалларига тортилмайди (СКнинг 306-моддаси).

2. Ходимга касаллиги муносабати билан берилган моддий ёрдам иш ҳақи тарзидаги даромадлар таркибига киритилади. Яъни иш ҳақи тарзидаги даромадлар – бу СКнинг 172-175 – моддаларида санаб ўтилган даромадлардир. Улар белгиланган тартибда ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадалларига тортилади.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, ходимнинг амбулатория ва (ёки) стационар тиббий хизмат кўрсатганлик учун тўлаб берилган маблағлар ЖШДСдан озод қилинади (СКнинг 179-моддаси 3-банди). Аммо, ушбу имтиёздан фойдаланиш учун моддий ёрдам кўрсатишда корхона бир қанча талабларги риоя қилиши зарур. Улар ҳақида батафсиз ушбу жавобда ўқишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/9349

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика