Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ходимга Халқ банкидаги ШЖБПҲга шахсий жамғариб бориладиган пенсия бадали (ШЖБПБ) ортиқча тўланган ва ходим илгариги иш жойидан бўшаб, янги ишга ўтган тақдирда нима қилиш лозим? Мисол орқали кўрсатиб беришингизни сураймиз.


Ответы экспертов
Ответов: 16
13.11.2017

Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти борасидаги барча ҳаракатлар "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонун (02.12.2004 йилдаги 702-II-сон) билан тартибга солинади. Мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини тўлиқ ва ўз вақтида киритиш учун жавобгарлик мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритувчи хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларига юкланади (Халқ банкида фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритиш ҳамда уларга мажбурий ва ихтиёрий бадалларни киритиш тартиби тўғрисида Низомнинг 28-банди).

Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига мажбурий ҳар ойлик бадаллар ходимнинг ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи (даромадлари) солиқ солинадиган суммаси 1 фоизи миқдорида ҳисоблаб ёзилади, бироқ белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилинган даромад солиғи суммасини камайтириш ҳисобига ШЖБПҲга ўтказилади.

Мисол. Ходимнинг иш ҳақи ойига 1 млн. сўмни ташкил этади. Йил бошидан бери жами даромад (октябр ҳам киради) 10 млн. сўм. Йил бошидан ҳисоблаб ёзилган ШЖБПҲга бадаллар суммаси 100 минг сўмни ташкил этади, ҳар ойда 10 минг сўм (1 000 000 х 1%) ўтказилади.

Жами даромадни ҳисоблаш ва жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқни ушлаб қолиш йил бошидан ўсиб борувчи якун билан амалга оширилади. ШЖБПҲга бадаллар бевосита ушбу кўрсаткичлар билан боғланган, шу сабабли ҳисоб-китобни худди шундай тартибда бажариш лозим.

Аввалги иш жойидан унга жорий йилда тўланган даромадлар тўғрисида маълумотнома билан келган ходимни ишга қабул қилаётганда йил бошидан ҳисобланган ШЖБПҲга бадаллар суммасини ШЖБПҲ ҳисоб-китоби пайтида ҳисобга олиш шарт.

Мисол. Янги ишга қабул қилинган ходим бухгалтерияга илгариги иш жойидан унга йил бошидан ҳисобланган даромадлар тўғрисида маълумотнома тақдим этади. Маълумотномага кўра ходимга 1 январдан 1 мартга қадар қуйидагилар ҳисоблаб ёзилган: иш ҳақи 1 260 минг сўм, даромад солиғи72 033,75 сўм, ШЖБПҲга бадаллар  9 604,5 сўм; даромад солиғига ўтказилган 62 430 сўм (72 033,75 – 9 604,5).

Янги иш жойида 3 ой (март, апрель, май) ишланган ва 1 890 минг сўм ҳисобланган (ҳар бир ишланган ой учун 630 000 сўмдан). ШЖБПҲга бадаллар ўсиб борувчи якун билан, йил бошидан ушланган суммани ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади: январь-март ойлари учун ШЖБПҲга бадаллар суммаси 14 406,75 сўмни ((1 260 000 + 630 000) -449 325) х 1%), январь-апрель ойлари учун 19 209 сўмни( (1 890 000 + 630 000) - 599 100) х 1%), январь-май ойлари учун 24 011,25 сўмни ((2 520 000 + 630 000)- 748 875 х 1%) ташкил этади.

ШЖБПҲга бадаллар бўйича ортиқча тўловлар юзага келса, ортиқча тўланган бадал суммаси бўлғуси тўловларни тўлаш ҳисобига қайд этилади.

ШЖБПҲга бадаллар реестрида ҳисобот ойи учун даромад ва ШЖБПҲ суммасини акс эттириш керак, чунки реестр билан бир вақтда тақдим этиладиган тўлов топшириқномасининг нусхасида ҳисобот даври учун киритилган бадаллар суммаси кўрсатилади. Бунда реестрдаги ШЖБПҲга бадаллар якуний суммаси тўлов топшириқномасида кўрсатилган суммага мувофиқ келиши керак (Халқ банки томонидан фуқароларни шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида Низом (ВМнинг 21.12.2004й. 595-сон қарорига 1-илова 17-банди).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика