Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Ишчи ходимларни ишга олиб келиш ва олиб бориш учун ходимнинг шахсий автомобилидан ижара шартномаси асосида фойдаланиш мумкинми? Бу холатда конунчилик талаблари кандай? Ижара шартномаси корхона ва ходим ўртасида имзоланиши етарлими ёки бошка бирор назорат килувчи ташкилотдан рўйхатдан ўтказиш керакми? 2. Ижара шартномаси суммасидан кандай солиқлар тўланади? Ушбу сумма унинг ойлик маоши солиқларига таъсири бўладими?
Корхонамиз ишчи-ходимларни ишга олиб бориш ва олиб келиш учун корхонада ишловчи ходимнинг шахсий автомашинасидан фойдаланишни режалаштирмоқда. Ходим билан мехнат шартномаси тузилган. Ходим билан ижара шартномаси тузган холда ходим ишчиларни ишга олиб бориш ва олиб келиш хизматини амалга ошириши керак. Ижара шартномаси суммаси 1300 000 сўмни ташкил этади. Ходимнинг ойлик маош оклади 650 000 сумни ташкил этади. Корхона ходимнинг машинасига юридик шахснинг корпоратив картасидан ёқилғи сотиб олиб бермоқчи. Ёқилғи мойлаш материаллари ва ёқилғи сарфини ҳисобини юритган ҳолда иш юритмоқчимиз.


Ответы экспертов
Ответов: 28
20.11.2017

Ҳа, корхонангиз ходимнинг автомобилидан фойдаланиш учун ижара шартномасини тузиши мумкин.

Жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги автомототранспорт воситаларини ижараси шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак (ФКнинг 565-моддаси 2-қисми).

Таъкидлаш жоизки, агар корхона автомобилни ижарага олиб,  йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича тижорат асосида ташиш фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлса, бундай фаолият лицензияланиши керак. (14.07.2006й. 138-сон ВМҚга  1-илованинг 2-банди).

Бундан ташқари, кохона ходимнинг автомобилидан фойдаланиш борасидаги муносабатларни бошқача тарзда расмийлаштириш ҳам мумкин. Бунда ижара шартномаси тузилмасдан, иш берувчи ҳамда ходим ўртасида ходимнинг шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланиш тўғрисида келишув имзоланади.

Иш берувчининг розилиги билан ва унинг манфаатлари йўлида ходим ўзига тегишли мол-мулкдан фойдаланганда транспорт воситаларининг амортизацияси ва улардан фойдаланганлик учун қилинган харажатлар, шунингдек асбобларнинг, техник воситаларнинг ёки ўзга мол-мулкнинг амортизацияси иш берувчи ҳисобидан тўланиши лозим (МКнинг 173-моддаси).

Ходим ўз шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланса, ходимга компенсация тўланиши керак (2.04.1999й. 154-сон ВМҚга 3-илова, кейинги ўринларда - Тартиб)

Ходимнинг автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланиш учун  корхона раҳбари буйруқ чиқариши керак.

 

Буйруқ намунаси:

 

_______________________

(корхона номи)

 

БУЙРУҚ

 

 

20__ йил "__" ___    __-сон                                                                                                                                                   Тошкент ш.

 

 

“Ходимнинг ўз автотранспорт воситасидан хизмат мақсадларида фойдаланганлиги бўйича харажатларни қоплаш тўғрисида

 

Комилов Ўткир Исаевич шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланганлиги муносабати билан

 

БУЮРАМАН:

 

1. Комилов Ў.И. га харажатларини тўлашнинг қуйидаги миқдорлари белгилансин:

-ёнилғи сотиб олиш учун ҳар ойда энг кам иш ҳақининг _____________________________________________________ миқдорида;

-мой алмаштириш бўйича ҳар ойда энг кам иш ҳақининг ____________________________________________________ миқдорида;

-даврий техник кўриклардан ўтказиш бўйича ____________________________________________________ миқдорида;

- _______________________________________________________________.

 

2. Бухгалтерия қилинган харажатлар ҳужжатли тасдиқланганда мазкур буйруққа биноан пул маблағларини ҳисоблашни ва тўлашни амалга оширсин.

 

 

Корхона раҳбари:    _____________________     __________________

                          (имзо)                   (Ф.И.Ш.)

М.Ў. (муҳр бўлган тақдирда)

 

 

Буйруқ билан танишдим: _____________________     _______________

                       (ходим имзоси)        (ходимнинг Ф.И.Ш.) 

 

                       ____________________      _____________   

                            (бош ҳисобчи)             (Ф.И.Ш.)

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 481
17.11.2017

2. Мулкни ижарага беришдан олинган даромад жисмоний шахснинг мулкий даромади бўлиб, унга белгиланган энг кам ставка бўйича солиқ солинади (СКнинг 181-моддаси). Солиқ солиш мақсадида энг кам ставка 2017 йил учун 7.5% миқдорида белгиланган (27.12.2016й. 2699-сонли Президент Қарорига 9-илова).

Бунда ижара тўловидан олинган даромадлар ижара шартномаси асосида тўланади, ва ушбу тўловлар солиққа тортишда меҳнат шартномаси асосида олинадиган даромадларга қўшилмайди. Меҳнат шартномаси асосида олинадиган даромадлар умумбелгиланган тартибда солиққа тортилади. Ушбу даромадларга ослиқ солиш ҳақида батафсил бу ерда ўқишингиз мумкин:

https://www.norma.uz/poleznaya_informaciya

https://www.norma.uz/uz/foydali_axborot/2017_yil_oktyabr_oyi_uchun_jismoniy

shahslar_daromadidan_olinadigan_soliq_va_boshqa_majburiy_tulovlar_hisob-kitobi_uslubiyati

https://vopros.norma.uz/question/5906

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика