Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Банкдаги депозит қўйилма қарз шартномаси деб эътироф этиладими? Депозитга қўйилган маблағлар бўйича тўланаётган йиллик 9 фоизлик устама ҳақига солиқ солиш тартиби қандай? Бунда СКнинг 135-моддасида назарда қоидалар қўлланиладими?
Ташкилот ўз пул маблағларини республикамиздаги тижорат банкларига депозит қўйилмаси тўғрисидаги шартномага мувофиқ депозитларга жойлаштирилиб келади. Депозит қўйилмаси тўғрисидаги шартномага асосан банк йиллик 9% миқдорда устама ҳақи тўлайди ва бу ташкилотнинг даромади ҳисобланади. СКнинг 135-моддаси 4-хатбошисида “Даромадни аниқлашнинг худди шундай тартиби заёмни (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдамни) олиш санасидаги Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан паст бўлган ставкада фоизлар тўлаш шарти билан берилган заёмларга (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдамга) нисбатан қўлланилади” деб белгиланган. Мазкур модданинг 4-хатбошисида асосий урғу “заём (қарз шартномаси)” ва “қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам”га қаратилганлигини инобатга олиб, ташкилотнинг депозит қўйилмаси тўғрисидаги шартномасини “заём (қарз шартномаси)” деб эътироф этиш мумкинми ҳамда депозит қўйилмаси тўғрисидаги шартнома бўйича тўланаётган йиллик 9 фоизлик устама ҳақи (даромади)га солиқ солиш тартиби юзасидан тушунтириш беришингизни сўраймиз.


Ответы экспертов
Ответов: 481
17.11.2017

Депозит қўйилмаси тўғрисидаги шартномасини қарз шартномаси деб эътироф этилмайди. Қонунчилик ушбу икки турдаги шартномага аниқ таърифлар келтирган.

Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади (ФКнинг 732-моддаси).

Банк омонати шартномаси бўйича биринчи тарафдан (омонатчидан) қабул қилиб олган ёки унинг номига келган пул суммасини (омонатни) қабул қилиб олган иккинчи тараф (банк) шартномада назарда тутилган шартлар асосида ва тартибда омонат суммасини қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 759-моддаси).

Корхонангизда банкка депозит шартномаси асосида қўйилган қўйилмалар, улардан олинадиган даромадлар юзасидан солиқ оқибатлари юзага келмайди.

СКнинг 135-моддасида белгиланган солиққа тортилувчи даромад қарз олувчи корхонада, башарти қарз учун фоиз тўлови назарда тутилмаган, ёки фоиз ставкаси МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан паст этиб белгиланган бўлса, юзага келади. Ушбу масала юзасидан батафсил ушбу жавобларда ўқишингиз мумкин:

http://vopros.norma.uz/question/7948

http://vopros.norma.uz/question/8107

http://vopros.norma.uz/question/8592

http://vopros.norma.uz/question/8712

Кредит ташкилотлари, банклар томонидан ўз профессионал фаолиятидан олинадиган даромадлари солиқ солиш СКнинг 22-бобига мувофиқ амалга оширилади, СКнинг 135-моддасида кўрсатилган норма банк ва кредит ташкилотларига тадбиқ этилмайди. Шу сабабли, банкда ҳам, сизнинг корхонангизда ҳам СКнинг 135-моддасида кўрсатилган даромад юзага келмайди, мос равишда солиқ оқибатлари ҳам пайдо бўлмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика