Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
ПҚ-3377 нормаларига мувофиқ, келгусида бухгалтерия ҳисоби ва солиқ нуқтаи назаридан аҳолидан сотиб олинган маҳсулотлар бўйича ҳисоб-китоблар ва уларни ёпиш бўйича қандай ишларни амалга оширишимиз зарур бўлади?
Бизнинг МЧЖмиз узум маҳсулотларини қайта ишлаб, ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланади. Шу билан бирга, корхона аҳолидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиб, Россия давлатига экспорт қиламиз. Аввал аҳолидан сотиб олинган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бўйича закупочний акт орқали банкдан олинган нақд пуллар орқали аҳоли билан ҳисоб-китоб қилинар эди. Шу асосида 1С бухгалтерия программасида ҳар бир аҳолини маҳалладан олинган маълумотнома, жисмоний шахснинг паспорт маълумотлари, ундан сотиб олинган маҳсулот миқдори ва пули тўла киритилар ҳамда охирида унга тўланган пул маблағи билан ёпилар эди. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6.11.2017 йилдаги «Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори асосида енгиликлар жорий этилганлиги ҳамда бугунги кунда маҳалла фуқаролар йиғинидан маълумотнома олинмаслиги тўғрисида хабардор бўлдик.


Ответы экспертов
Ответов: 481
21.11.2017

06.11.2017 йил ПҚ-3377-сон Президент Қарорида 2017 йил 15 ноябрдан бошлаб корхона мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш учун жисмоний шахслардан сотиб олса, ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаши учун улар ўз томорқасида етиштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни илова қилиши зарур эмаслиги белгиланган.

Маълумки, деҳқончилик маҳсулотларини сотишдан олинадиган даромадлар (бундан манзарали боғдорчилик (гулчилик) маҳсулотлари мустасно) тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатларининг бошқарувлари томонидан берилган, реализация қилинган маҳсулот жисмоний шахс томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжатни тақдим этган тақдирда, солиқ солишдан озод қилинади (СКнинг 179-моддаси 12-банди). Ушбу ҳужжат шакли Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш Қоидалари иловасида “Маълумотнома” сифатида келтирилган (ВМнинг 28.08.2012й. 253-сонли қарорига 1-илова).

Эндиликда ҳам корхонангиз жисмоний шахслардан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш учун жисмоний шахслардан сотиб олишда олди-сотди жараёнини илгаригидек расмийлаштиради (олди-сотди шартномаси, топшириш – қабул қилиш далолатномаси, закупочнқй акт каби). Фақат юқоридаги имтиёзни қўллаши учун эндиликда белгиланган маълумотномани олмаслиги мумкин, башарти, сотиб олинган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилинса.

Нақд пулга корхона харидни амалга оширса, уни ҳужжатлаштириш тартиби тўғрисида ушбу жавобларда ўқишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/5749

https://vopros.norma.uz/question/8619

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика