Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ташкилот ўз ходимига Республика ҳудудида хизмат сафарида бўлган вақтида суткалик харажатларни тўлаш билан бир пайтда, унга хизмат сафарида бўлган кунлар учун озиқ-овқат ва йўл чипталари қийматини қоплаш бўйича қўшимча тўловларни амалга ошириши мумкинми?


Ответы экспертов
Ответов: 16
13.11.2017

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарларига доир масалалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқномага (АВ томонидан 2003 йил 29 августда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган) асосан тартибга солиниб, мулк шаклидан қатъи назар республикамиз ҳудудида жойлашган барча ташкилотларга тааллуқли ҳисобланади.

Хизмат сафарига юборилган ишчига турар жой ижараси бўйича, хизмат сафари жойига бориш ва иш жойига қайтиш харажатлари қопланади, шунингдек суткаликлар (кундалик харажатлар) тўланади.

Хизмат сафарида ва йўлда бўлган вақт учун суткалик харажатлар хизмат сафарига юборилган ишларга жамоа шартномалари, жамоа келишувлари ва меҳнат шартномаларида кўзда тутилган миқдорларда, лекин қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаган ҳолда белгиланади (республика бўйича ўрнатилган энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициентларда):

  • Тошкент шаҳрида, шаҳар ва вилоятлар марказларида - 0,1,
  • бошқа шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган пунктларда - 0,08.

Ушбу кўрсатилган харажатларни қоплаш ҳақиқатда қилинган харажатларни ҳужжатлар билан тасдиқлашсиз амалга оширилади (1268-сон Йўриқноманинг 11-банди).

Хизмат сафарига юборилган жойга бориш ва доимий иш жойига қайтиш билан боғлиқ бўлган йўл харажатлари хизмат сафарига юборилган шахсга қуйидаги миқдорларда қопланади:

  • умумий фойдаланиладиган транспортни барча турларида юриш (таксидан ташқари) қиймати;
  • транспортда йўловчиларни мажбурий давлат суғурталаш бўйича тўловлар;
  • йўлда юриш ҳужжатларини олдиндан сотиш бўйича, самолёт ва поездларда жойларни бронлаш хизматлари бўйича тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда ҳақ тўлаш;
  • агар улар аҳоли яшайдиган ҳудуддан ташқарида жойлашган бўлса, умумий фойдаланиладиган транспорт билан (таксидан ташқари) станциягача, соҳилгача (пристангача), аэропортгача етиб олиш харажатлари. Истисно тариқасида (кечки поезд, умумий фойдаланиладиган транспорт йўқ бўлган тақдирда) ташкилот раҳбарига таксида юрганлик учун ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилади.

Йўл ҳужжатлари йўқ бўлган тақдирда корхона раҳбарига ҳар бир аниқ ҳолат бўйича хизмат сафарига юборилган ишчини йўл харажатларига ҳақ тўлаш масаласини ечиш ҳуқуқи берилади. Бунда, йўл харажати бўйича қопланадиган сумма хизмат сафарига темир йўл орқали бориш қийматидан ортиқ бўлмаслиги, лекин йўловчиларни авиада ташиш тарифларини 30%дан кўп бўлмаслиги керак.

Ташкилотларнинг раҳбарлари белгиланган хизмат сафари харажатлари меъёрларига қўшимча тўловлар миқдорини мустақил равишда тасдиқлаш ҳуқуқига эгалар.

Демак, Республика ҳудудида хизмат сафарида бўлган ходимга хизмат сафарида бўлган кунлар учун озиқ-овқат ва йўл чипталари қийматини қоплаш бўйича қўшимча тўловларни амалга ошириш мумкин.

Солиқ кодексининг 171-моддаси иккинчи қисми 7-бандига мувофиқ хизмат сафарларида қонун ҳужжатлари билан белгиланган меъёрлар доирасида тўланган суткалик пуллар, тасдиқловчи ҳужжатлар асосида хизмат сафари жойига бориш ва у ердан қайтиб келиш учун амалга оширилган тўловлар, қонун ҳужжатларида белгиланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа тўловлар жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.

СКнинг 174-моддаси 9-бандига асосан хизмат сафарлари вақтидаги қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча кундалик харажатлар учун ҳақ (суткалик пуллар) ва 13-бандига асосан озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қийматини қоплаш меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида даромадга киритиладиган компенсация тўловлари (компенсациялар) жумласига киради ва улар  ходимнинг жами даромадларига киритилиб, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика