Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона шу пайтгача ЯСТга ўтиш учун хабарнома бермаган бўлса, божхона расмийлаштируви хизматини кўрсатувчи корхона ҚҚС тўловчиси ҳисобланадими, бу қандай аниқланади? Агар ҚҚС тўловчиси ҳисобланса, умумбелгиланган солиқ бўйича қайта ҳисоблашни мисоллар ёрдамида тушунтирсангиз.
Ассалому алайкум, саволим шундан иборат: МЧЖ 2 та ишчи ходимга эга, божхона расмийлаштируви хизматини кўрсатади. МЧЖ шу йил январь ойида очилган.


Ответы экспертов
Ответов: 481
28.11.2017

Ҳа, корхонангиз умумбелгиланган солиқлар тўловчиси сифатида ҚҚСни тўлаши зарур.

Янги ташкил этилаётган микрофирма ва кичик корхоналар ЯСТга ўтиши учун давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмай солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органини бу ҳақида белгиланган шаклда хабардор этишлари зарур (СКнинг 351-моддаси). Корхонангиз ушбу муддатда ЯСТни танлаш ҳақида хабарнома тақдим этмаганлиги сабабли у умумбелгиланган солиқлар тўловчиси ҳисобланади.

Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси сифатида сиз Солиқ кодекснинг 23 моддасида белигланган барча солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлашингиз керак.

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари ҚҚСни тўлайдилар. Уни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби СКнинг VII бўлими (197-228-моддалари) билан белгиланган.

ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база реализация қилинаётган хизматларнинг қиймати ҳисобланади, бундан истисно:

  • ҚҚСдан озод қилинган оборотлар;
  • Реализация жойи Ўзбекистон Республикаси бўлмаган оборотлар.

Масалан, корхонангиз кўрсатган божхона расмийлаштируви хизматини 1000 сўмга нархлади. Унга 20% ҚҚСни қўшган ҳолда харидорга ҳисобварақ-фактурани 1200 сўмга расмийлаштириши зарур. Бунда корхона ҳисобга олиниши мумкин бўлган ҚҚС суммаси 500 сўмга тенг товарлар (хизматлар, ишлар) сотиб олганини инобатга олсак, корхонангиз 150 (200-50) сўм ҚҚСни бюджетга тўлаб бериши зарур бўлади. Ҳисобга олинадиган ҚҚС СКнинг 218-моддасида белгиланган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика