Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Пудрат ташкилотларига тўловсиз берилган қурилиш материаллари хусусий корхона учун солиққа тортиш базасига киритиладими? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Хусусий корхона пудрат усулида ўз маблағлари, банк кредити ва хомий ташкилотлар маблағлари ҳисобидан савдо мажмуаси биносини қурилишини якунлади. Электромонтаж ва вентиляция ишларини субподряд усулида бошқа пудрат ташкилотлари амалга оширишди. Буюртмачи, яъни хусусий корхона томонидан ушбу пудратчи (Бажарувчи) ташкилотларга монтаж ишларини амалга ошириш учун қурилиш материаллари (электрокабель, вентиляция жихозлари) тўловсиз уларнинг ишончномасига асосан берилди ва ушбу материаллар қиймати бажарилган қурилиш монтаж ишларининг суммасидан чегириб ташланди


Ответы экспертов
Ответов: 288
28.11.2017

Қурилиш пудрат шартномаларида бутун қурилишни ёки унинг муайян қисмини моддий таъминлаш буюртмачи томонидан амалга оширилиши назарда тутилган бўлиши мумкин (ФКнинг 672-мод.).  Бунда буюртмачи томонидан пудрат ташкилотларига туловсиз берилган курилиш материаллари буюртмачи корхона учун реализация ҳисобланмайди (ВМнинг 12.09.2003й. 395-қарори 2-иловаси 9-банди 2-қисми).

Буюртмачининг материаллари ҳисобига назарда тутилган қурилиш пудрат шартномасида қурилиш материалларни пудратчига топшириш, буюртмачи томонидан бажарилган ишларни қабул қилиб олиш, ҳамда сарфланмаган материаллар қолдиқларини буюртмачига қайтариш тартиби кўзда тутилган бўлиши керак. 

Буюртмачи томонидан қурилиш материаллари пудратчига берилишида топшириш-қабул қилиш далолатномаси ёки юкхати расмийлаштирилади. Ушбу хужжатлар икки нусхада тузилади, биринчи нусхаси пудратчига топширилади, иккинчиси эса буюртмачида қолади.

Пудратчи буюртмачи берган материалдан тежаб-тергаб ва режали фойдаланиши, иш тугаганидан сўнг ишлатилган материал тўғрисида буюртмачига ҳисобот бериши, шунингдек унинг қолдиғини қайтариб бериши ёхуд ўз ихтиёридаги фойдаланилмай қолган материалнинг қийматини ҳисобга олиб, буюртмачининг розилиги билан ишнинг баҳосини камайтириши шарт (ФКнинг 640-мод.).

Буюртмачи томонидан қурилиш материаллари пудратчига берилишида уларнинг қиймати балансдан ҳисобдан чиқарилмайди, балки «Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар» 1070 ҳисобварақда акс эттирилади. Қурилиш ишлари якуни бўйича пудратчининг ҳисоб-китоб хужжатлари асосида материалларнинг қиймати «Тугалланмаган қурилиш» 0810 ҳисобварағига олиб борилади ва кейинчалик қурилиш объектнинг қийматига қўшилади. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика