Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ходим томонидан шахсий маблағи ҳисобидан тўланган контракт тўлов суммаси корхона томонидан ҳисобланадиган иш ҳақи кўринишдаги даромадлардан солиқдан 2018 йилда қандай тартибда имтиёзга эга бўлади?
Бир фуқаронинг фарзанди 2017 йил сентябрь ойида олий ўқув юртига тўлов-шартнома асосида ўқишга кирди. Тўлов суммаси оддий контракт тўловининг 10 баробари миқдорида белгиланган. Фуқаро мазкур суммани ўзининг шахсий жамғармасидан нақд пул кўринишида банк муассасасига топширди. Тўлов квитанцияси нусхасини иш ҳақидан даромад солиғидан озод қилиш учун иш жойига тегишлича тақдим қилди. Корхона бош ҳисобчиси ва иш ҳақи бўйича ҳисобчилар корхона ходимига сентябть-декабрь ойларидан иш ҳақидан даромад солиғидан имтиёзга эга бўлиши бўйича тушунтириш беришди. 2017 йил сентябрь-декабрь ойларида ҳисобланадиган иш ҳақидан даромад солиғидан озод бўлса (ҳисобланадиган жами иш ҳақи фонди 8 000,00 минг сўм) тўланган контракт тўловининг қолган қисми бўйича қандай имтиёз мавжуд бўлади? Маълумот учун тўланган контракт миқдори 66 000,0 минг сўмни ташкил этади.


Ответы экспертов
Ответов: 287
28.11.2017

Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари солиқ солишдан озод этилади (СКнинг 179-моддаси 31-банди). Ушбу имтиёзни қўллаш тартиби Низом билан белгиланган (АВда 27.05.2010й. 2107-сон билан рўйхатга олинган).

Солиқ чегирмаси:

  •  ёки тўлов манбаида, яъни иш берувчи томонидан тақдим этилади;
  •  ёки жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияси асосида берилади.

Тўлов манбаида имтиёз қуйидаги ҳолатларда қўлланиши мумкин:

  • ўқув контракти суммаси иш берувчининг маблағлари ҳисобидан тўланган бўлиб, кейинчалик жисмоний шахснинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва даромадларидан ушлаб қолинганда;
  • иш берувчи томонидан жисмоний шахснинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари олий ўқув юртига ўтказиб берилганда;
  • иш берувчи томонидан жисмоний шахснинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари тижорат банкига олинган таълим кредитини қоплаш эвазига ўтказиб берилганда.

Сизнинг ҳолатда корхона таълим контракти учун олий ўқув юртига тўловни ўтказиб бермаган, балки тўлов ходим томонидан мустақил равишда ўз шахсий маблағлари ҳисобидан нақд пул кўринишида амалга оширилган. Бу дегани тўлов манбаида имтиёзни қўллаш имкони йўқ.

Демак, имтиёзни фақат декларация асосида қўллаш мумкин!

Олий ўқув юртларида ўқиш учун тўлов жисмоний шахс томонидан мустақил равишда амалга оширилганда, солиқ чегирмаси СКнинг 191-193-моддаларида назарда тутилган тартибда давлат солиқ хизмати органларига жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни топшириш йўли орқали берилади. Бунда, солиқ чегирмаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар суммасига, солиқ даври учун кўрсатилган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади миқдорида берилади.

Агар солиқ чегирмаси суммаси жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади суммасидан ортиқ бўлса, қолган суммага солиқ чегирмаси уни олиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа жисмоний шахсларга берилади.

Яъни солиқ чегирмаси олий ўқув юртида таьлим олаётган жисмоний шахснинг даромадларига, унинг отасининг ҳамда онасининг даромадларига нисбатан қўлланилиши мумкин (таьлим олаётган фарзанди 26 ёшга тўлмаган бўлса).

Бунинг учун ҳисобда турган давлат солиқ хизмати идорасига солиқ чегирмасини олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахслар бўйича юқорида кўрсатилган Низомда белгиланган хужжатларни тақдим этиш лозим.

Солиқ чегирмасини олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахслар даромадлари бўйича имтиёз суммаси давлат солиқ хизмати идораси томонидан тақдим этилган декларация ва хужжатлар асосида мустақил равишда ҳисоблаб чиқарилади ва жисмоний шахсларнинг аризасига биноан СКнинг 56-57-моддарига мувофиқ 30 кун муддат ичида бюджетдан қайтариб берилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика