Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Қатъий белгиланган солиқ тўловчи ЯТТ томонидан олинган молиявий ёрдам суммасидан солиқ тўланадими ёки йўқми?
ЯТТ чакана савдо фаолияти билан шуғулланади. Ўз фаолияти давомида бошқа бир юридик шахсдан қайтариб бермаслик шарти билан беғараз молиявий ёрдам олган.


Ответы экспертов
Ответов: 288
20.11.2017

Якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) қатъий белгиланган солиқ тўловчилари ҳисобланади (СКнинг 370-мод.).

Қатъий белгиланган солиқ бўйича солиқ солинадиган объект бўлиб белгиланган фаолият турини тавсифловчи физик кўрсаткичлар ҳисобланади. Солиқ солинадиган база эса физик кўрсаткичларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (СКнинг 372-мод.).

Демак, ЯТТ учун текинга олинган мол-мулк (шу жумладан беғараз олинган молиявий маблағлар) якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромад сифати қаралмайди ва уларни суммасидан солиқларни тўлаш солиқ қонунчилигида кўзда тутилмаган.

ЯТТ ўз фаолиятини муайян муддатга тўхтатиши мумкин. Бунда ЯТТ ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисида белгиланган шаклда ахборот тақдим этади ва ЯТТ ўз фаолиятини амалга оширмайдиган давр учун қатъий белгиланган солиқни тўламайди (СКнинг 373-мод.).

Агарда, ЯТТ ўз фаолиятини тўхтатиб турган даврда бошқа бир юридик шахсдан қайтариб бермаслик шарти билан беғараз молиявий ёрдам олган бўлса, бу ҳолатда юридик шахсдан текинга олинган мол-мулк ЯТТ учун жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромад сифатида қаралади (СКнинг 177-мод.). Бунда текинга олинган мол-мулк суммасидан жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқ тўлов манбаида ҳисоблаб чиқарилади ёки декларация асосида солиққа тортилади (СКнинг 184, 189-мод.).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика