Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона томонидан унинг балансидаги ишлаб чиқариш цехларининг реализация қилинишида солиқ оқибатлари юзага келадими?
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги ягона ер солиғи тўловчиси бўлган МЧЖ 2014 йилнинг II-чорагидан бошлаб, паррандачилик фаолияти, яъни товуқ гўшти етиштириш билан шуғулланиб келади. Корхонамиз 12 га. ерга эхтиёжимиз учун зарур бўлган қишлоқ хўжалик маҳсулоти, яъни маккажўхорини экиб келмоқда. 2015-2017 йилларда озуқа ем маҳсулотлари, ем тайёрлашда ишлатиладиган озуқа қўшимчалари, шуниндек, табиий газ ва электр энергияси учун тўловлар ҳақининг ошиши, корхонанинг мавжуд банк кредити қарздорлигини тўлаши кабилар корхонада айланма маблағлар етишмаслигига олиб келди. Молиявий шароитни яхшилаш мақсадида, 2017 йилда балансдаги айрим ишлаб чиқариш цехлари 15 млрд. сўмга реализация қилинди. Ҳисоб рақамимизга келиб тушган 15 млрд. сўмнинг бир қисми кредиторлик қарзларни қоплашга йўналтирилиб, унинг қолган қисми айланма маблағ сифатида ишлатиб келинмокда.


Ответы экспертов
Ответов: 16
16.11.2017

Ягона ер солиғи солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги товари ишлаб чиқарувчилари бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб беришлари керак (СКнинг 362-моддаси):

  • ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлиши;
  •  қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлиши;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50%ни ташкил этиши.

Корхонанинг фаолияти юқорида айтиб ўтилган шартларга тўғри келса, унда у қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқарувчилар жумласига киради ва ягона ер солиғини тўлаши керак бўлади.

Хатингизга қараганда корхонангиз ягона ер солиғини тўловчиси ҳисобланиб, сиз томонингиздан балансингиздаги асосий воситалар бўлиб ҳисобланадиган айрим ишлаб чиқариш цехлари реализация қилинган.

Солиқ кодексининг 132-моддасига асосан асосий воситалари ва бошқа мол-мулки чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар бошқа даромадлар таркибига киради.

Асосий воситалар ва бошқа мол-мулк объектларининг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижани (фойдани ёки зарарни) аниқлашда асосий воситалар ва бошқа мол-мулк объектларининг илгариги қайта баҳолашлардаги ортган суммасининг ушбу асосий воситалар ва бошқа мол-мулк объекти қийматининг илгариги қайта баҳолашлардаги камайиши суммасидан ортган қисми асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромад таркибига киритилади.

Солиқ кодексининг 363-моддасига асосан ягона ер солиғини тўловчилар учун Солиқ кодекснинг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадларга солиқ солинмайди, дивидендлар ва фоизлар, биргаликдаги фаолиятдан олинган даромадлар бундан мустасно.

Жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмаган фаолият турларини амалга оширишда ягона ер солиғи тўловчи мазкур фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ва ягона солиқ тўловини ёки қатъий белгиланган солиқ тўланиши назарда тутилган фаолият доирасида қатъий белгиланган солиқни тўлаши шарт.

Демак, ягона ер солиғини тўловчиси ҳисобланувчи корхона томонидан унинг балансидаги ишлаб чиқариш цехларининг реализация қилинишида солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика