Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандиси лавозимида 8 йилдан бери ишлаётган ходимлар ушбу қайта тайёргарликдан ўтишлари керакми?
Қонунчиликка асосан иш берувчининг буйруғи билан меҳнатни муҳофаза қилиш вазифаси юкланган, техник йўналишдаги олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига эга бўлмаган раҳбарлар (ёки уларнинг ўринбосарлари), шунингдек ташкилот ходимлари 288 академик соатдан кам бўлмаган ҳажмдаги ўқув курсларида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёргарликдан ўтишлари керак.


Ответы экспертов
Ответов: 28
30.11.2017

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисида Низом  (27.04.2017йилдаги 246-сон ВМҚга 3-ил., кейинги ўринларда Низом) меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг ягона тартибини белгилайди. Шу боис, агар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис Низомнинг 12-банди талабларига кўра техник йўналишни тамомламаган бўлса, уҳолда қайта тайёрловдан ўтиши шарт.

Қолаверса, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати вазифаларини амалга оширадиган шахс техник маълумотга эга бўлмай туриб уни давлат ташкилотига меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимига ишга олиш мумкин эмас.

Ишга қабул қилишда ходимлар маълумотининг энг паст даражаси, ишчилар касблари бўйича малака разрядларини белгилаш юзасидан - ЎзР Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида, хўжалик бошқаруви органларида, шунингдек устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларда қўлланилиши мажбурий ҳисобланади, бошқа ташкилотлар учун эса - тавсия хусусиятига эга (4.10.2017 йилдаги 795-сон ВМҚга илованинг 4-б.).

Шундан келиб чиқиб, агар ташкилотингиз давлатга тегишли бўлмаган тақдирда ҳам техник маълумотга эга бўлмаган шахсни меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати мутахассиси лавозимига ишга қабул қилишдан олдин, ёки шу лавозимдаги жорий фаолиятини давом эттириши учун уни Низомга мувофиқ қайта тайёрловдан ўтказиш зарур.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика