Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Қурилиш корхонаси СКнинг 360-моддасига асосан бюджетга ҳисобланган ЯСТнинг 50 фоиз миқдорида камайтириш ҳуқуқига эгами?
2017 йилдан бошлаб марказлашган тартибда молиялштирилаётган қурилиш ташкилотлари ягона солиқ тўлови билан бирга қўшилган қиймат солиғини ҳам давлат бюджетига тўлаб келмоқда. Солиқ кодексининг 360-моддаси 4-хатбошисида қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун ягона солиқ тўлови суммаси бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасига, лекин ягона солиқ тўлови суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорга камайтирилади деб кўрсатилган. Қурилиш корхонаси 2017 йил 9 ой давомида 1000 млн. сўмлик қурилиш ишларини бажарган бўлиб, мазкур суммадан бюджетга 200 млн. сўм қўшилган қиймат солиғи ва 50 млн. сўмга ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоботлар тақдим қилган. Тақдим қилинган ҳисоботлар ДСИ томонида қабул қилинган. Қурилиш корхонаси ўз ихтиёри билан ҚҚС тўловчиси эмас, балки, бажараётган қурилиш-ишлари давлат бюджетидан молиялаштирилмоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 286
21.11.2017

ҚҚСни ихтиёрий равишда тўлашга ўтмаган ЯСТ тўловчи қурилиш ташкилоти, ҚҚСни фақат қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича тўлайди (СКнинг 349-моддаси).

Бунда ҳисобот даври учун ҳисобланган ЯСТ суммаси юқоридаги объектлар бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасига (лекин ЯСТнинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорга) камайтирилиши мумкин (СКнинг 360-моддаси 4-хатбошиси).

Масалан:

Қурилиш корхонаси томонидан 2017 йил 9 ой давомида қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича бажарилган қурилиш ишларини – 1 200 млн. сўмни, шу жумладан ҚҚС – 200 млн. сўмни ташкил этади. Ушбу объект қурилиши учун сотиб олинган материаллар бўйича мол етказиб берувчиларга тўланган ва ҳисобга олинган ҚҚС суммаси – 60 млн. сўмни ташкил этади.

Бу ҳолатда бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС – 140 млн. сўмни ташкил этади (200 млн.сўм – 60 млн.сўм). Ҳисобот даври учун бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси (140 млн. сўм) ушбу давр учун ҳисобланган ЯСТ суммасидан (50 млн. сўм) кўп бўлганлиги сабабли, ҳисобланган 50 млн. сўм ЯСТ суммаси ЯСТнинг 50 фоизига, яъни 25 млн. сўмга камайтирилиши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика