Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1) Инновация маркази резиденти томонидан Ягона солиқ тўлови ҳисоботида солиқ имтиёзи Президентнинг ПҚ-2042-сонли қарори ёки ПФ-5099-сонли фармони бўйича қўлланилади? 2) ПФ-5099 бўйича берилган солиқ имтиёзлари мақсадсиз ёки мақсадли ҳисобланадими? 3) Мақсадли бўлган имтиёздан бўшаган маблағларни ҳисоби қайси счетда юритилади?
Корхонамиз дастурий таъминот билан шуғулланади. Президентнинг 20.09.2013й. ПҚ-2042-сонли қарорига асосан миллий реестрга киритилган ва Ягона солиқ тўловидан мақсадли равишда 2020 йилгача озод этилган. Корхона 2017 йил 24 октябрдан бошлаб Президентнинг 30.06.2017й. ПФ-5099-сонли фармонига асосан Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази резидентликка аъзо бўлди ва 2028 йилгача имтиезга эгамиз. Бунда ЯСТ, ЯИТ дан бутунлай озод этилдик ва пенсия жамгармасига 4,5%, ЖШДС 7,5% солиқ шаклига ўтилди.


Ответы экспертов
Ответов: 286
30.11.2017

1. Корхонангиз Инновация маркази резиденти бўлганидан сўнг Инновация маркази резидентлари учун белгиланган имтиёзлардан фойдаланиши лозим.

Корхона Президентнинг ПФ-5099-сонли фармони асосида берилган солиқлар ва мажбурий ажратмалар бўйича имтиёзлардан - юридик шахс Инновация маркази реестрига киритилган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб, божхона тўловлари бўйича эса - юридик шахс реестрга киритилган санадан бошлаб қўлланилади (Инновация маркази тўғрисидаги Низомнинг 22-банди, ВМнинг 15.08.2017й. 631-сонли қарорига 2-илова).

Корхонангиз инновация маркази резиденти сифатида 2017 йил 24 октябрда реестрга киритилган. Демак ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларни 2017 йил 1 ноябрдан бошлаб қўллаши мумкин.

Агар корхонангиз 2017 йил бошидан дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқувчиси сифатида ягона солиқ тўлови бўйича Президентнинг 20.09.2013й. ПҚ-2042-сонли қарорига асосан имтиёзларни кўллаб келган бўлса, унда 2017 йил учун тақдим этиладиган ягона солиқ тўлови солиқ ҳисоботи шаклларида солиқ имтиёзлари қуйидагича акс эттирилади:

Солиқ имтиёзлари Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 4-иловасида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши сифатида акс иттирилади, бунда:

  • 2017 йилнинг январ-октябр ойларнинг ялпи тушумига ПҚ-2042-сонли қарорига асосан имтиёз кўлланилади ва ушбу даврнинг ялпи тушуми 0301-сатрида акс эттирилади;
  • 2017 йилнинг ноябр-декабр ойларнинг ялпи тушумига ПФ-5099-сонли фармонига асосан имтиёз кўлланилади ва ушбу даврнинг ялпи тушуми 0302-сатрида акс эттирилади.

Имтиёзларнинг умумий суммаси 4-илованинг 010-сатрида жамланади ва Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобида 0502-сатрида акс эттирилади.

2. ПФ-5099 бўйича берилган солиқ имтиёзларни кўллаш натижасида бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш кўзда тутилмаган, яъни имтиёзлар мақсадсиз ҳисобланади.

3. Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби Низом билан белгиланган (АВда 02.04.2005й. 1463-сон билан рўйхатга олинган).

Бўшаётган маблағларни мақсадли вазифаларни бажаришга йўналтириш шарти билан солиқлар ва божхона имтиёзларининг бухгалтерлик ҳисоби 8840-"Мақсадли ишлатиладиган солиқ имтиёзлари" ҳисобварағида, берилган солиқлар ва божхона имтиёзларининг турлари бўйича юритилади.

Мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган солиқлар ва божхона имтиёзлари бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақларида ва Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-сон шакл) акс эттирилмайди.

Мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган вақтинчалик солиқлар ва божхона имтиёзлари чоғида бўшаётган маблағларнинг лозим даражадаги бухгалтерия ҳисобини таъминлаш мақсадида, уларни бюджетга тўланадиган ҳар бир солиқ тури, божхона ва мажбурий тўловлар бўйича "Вақтинчалик солиқлар ва божхона имтиёзлари" алоҳида балансдан ташқари ҳисобварақлари очилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика