Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1) Муассис томонидан Устав фондига киритиладиган асосий воситаларни кирим қилишда далолатнома расмийлаштирилиши тўғрими ва ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қандай ёзувлар орқали ифодаланади? Ушбу ҳолат бўйича тўлиқ тушунча берсангиз. 2) “А” исмли шахс томонидан келиб тушган 80 млн.сўм маблағ нотўғри расмийлаштирилганганлиги сабабли мазкур ҳолатни тўғрилаш учун қандай амалиётлар бажарилиши мумкин? “А” исмли шахсни муассис сифатида МЧЖга киритиш тартиби қандай амалга оширилади?
МЧЖ ягона таьсисчига эга бўлиб, Устав фонди миқдори 6 млн. сўмни ташкил этади. Уставга асосан Устав фонди пул, қимматли қоғозлар, мол-мулклар, мулкий ҳуқуқлар ёҳуд пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар тарзида шакллантирилиши белгиланган. Муассис Устав фондини шакллантириш мақсадида жами корхона балансига 6 млн. сўмлик асосий воситаларни киритган. Бундан ташқари, корхона айланма маблағларини ошириш мақсадида, ҳисоб рақамга “А” исмли жисмоний шахс томонидан 80 млн.сўм пул маблағлари киритилган, лекин МЧЖ директори томонидан ушбу маблағлар МЧЖ нинг ҳисоб рақамига директор ва МЧЖ ўртасида тузилган молиявий ёрдам сифатида кирим қилинган.


Ответы экспертов
Ответов: 16
11.12.2017

1.МЧЖ устав капиталини шакллантириш тартиби ва ҳиссаларнинг турлари "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонун (2001 йил 6 декабрдаги 310-II-сон) билан тартибга солинади. Унинг 15-моддасига мувофиқ жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ҳисса пул, қимматли қоғозлар, бошқа буюмлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд учинчи шахсларга бериладиган, пул баҳосига эга бўлган ҳуқуқлар бўлиши мумкин. Тегишинча, асосий воситалар устав капиталига ҳисса сифатида киритилиши мумкин.

Корхонанинг таъсис ҳужжатлари рўйхатдан ўтказувчи органда рўйхатдан ўтказилганидан кейин бухгалтерия ҳисобида муассисларнинг устав капиталига ҳиссалари бўйича қарзи (4610-ҳисобварағининг дебети) ва таъсис ҳужжатларида эълон қилинган устав капиталининг миқдори (8330-ҳисобварақ кредити) акс эттирилади.

Муассисларнинг ҳиссалари амалда келиб тушганида дебиторлик қарзи 4610-ҳисобварақ бўйича ҳисобда ҳисобвараққа келиб тушган мол-мулк ҳиссаси қийматига сўндирилади (ёпилади): 4610-ҳисобварақ пул маблағлари, капитал қўйилмалар, товар-моддий бойликлар ва бошқаларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари билан кредитланади.

Сизнинг ҳолатингизда, муассис Устав фондини шакллантириш мақсадида жами корхона балансига 6 млн. сўмлик асосий воситаларни киритган экан, 21-сон БҲМСга асосан қуйидаги бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади:

N

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Сумма  (минг сўм)

Ҳисобварақлар

корреспонденцияси

дебет

кредит

1

Муассиснинг МЧЖ устав капиталига ҳисса бўйича қарзи акс эттирилганда

6 000

4610

8330

2

Муассиснинг ҳиссаси асосий воситалар  шаклида келиб тушганда

6 000

0110 - 0190

4610

Асосий воситаларнинг корхонанинг устав фондига ҳисса сифатида берилиши қабул қилиш-топшириш далолатномаси, ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилади. Сизнинг ҳолатингизда фақат қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилади, уни муассис, шунингдек корхона махсус комиссиясининг раиси ва аъзолари имзолайдилар. Далолатномага, агар мавжуд бўлса, техник ҳужжатлар (паспорт, техник шартлар ва б.) илова қилинади. Корхона бухгалтерияси асосий воситаларни ҳисобга қабул қилади: карточка очиб, унга объект тўғрисидаги барча маълумотларни қайд этади; инвентарь рақами беради, у фойдаланишнинг бутун даврида сақланади ва барча бирламчи ҳужжатлар ва бухгалтерия ҳисоби регистрларида кўрсатилади.

Шуни таъкидлаш лозимки, устав фондига (устав капиталига) олинган ҳиссалар корхонанинг даромади сифатида қаралмайди ва, тегишинча, ягона солиқ тўлови ва фойда солиғи ҳисоб-китобида солиқ солинадиган базага киритилмайди (Солиқ кодексининг 355 ва 129-моддалари).

2.Ҳақиқатда корхона айланма маблағларини ошириш мақсадида, ҳисоб рақамингизга “А” исмли жисмоний шахс томонидан 80 млн.сўм пул маблағлари киритилган ҳолатда, Сиз томонингиздан МЧЖ директори томонидан ушбу маблағлар МЧЖ нинг ҳисоб рақамига директор ва МЧЖ ўртасида тузилган молиявий ёрдам сифатида кирим қилинганлиги ноқонуний ҳолат бўлиб ҳисобланди.

Мазкур ҳолатда Сиз, ҳисоб рақамингизга беғараз асосда “А” исмли жисмоний шахс томонидан киритилган 80 млн.сўм пул маблағларини Солиқ кодексининг 132-моддасига асосан бошқа даромадлар тарзида ҳисобга олишингиз ва Солиқ кодексининг 355-моддсига асосан ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобида солиқ солинадиган базага киритишингиз лозим бўлади.

“А” исмли шахсни МЧЖга муассис сифатида киритиш тартиби қандай амалга оширилиши масаласига келсак, жамиятнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши қарорига биноан киритилади. Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак ("Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуннинг 11-моддаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика