Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Мен ҳозирда сумка ишлаб чиқаряпман ва уни "ххх" ном билан сотяпман. Ушбу номни товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказишим учун қаерга мурожаат қилишим керак? Бу муносабатлар қайси қонун ҳужжати билан тартибга солинади. Товар белгисини рўйхатдан ўтказсам, у Ўзбекистон ҳудуди учун амал қиладими ёки халқаро миқёсдами?
Товар белгисини руйхатдан утказиш


Ответы экспертов
Ответов: 28
30.11.2017

Ўзбекистон Республикасида товар белгисини рўйхатдан ўтказишга доир муносабатлар “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида” Қонун (кейинги ўринларда – Қонун) ҳамда Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш Қоидаларига (кейинги ўринларда - Қоидалар) асосан тартибга солинади.

Товар  белгисини  рўйхатдан ўтказиш учун ЎзР Интеллектуал мулк агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) мурожаат қилишингиз керак (Қонуннинг 7-моддаси). Бунинг учун Агентликка талабнома топширилади (Қонуннинг 8-моддаси). Талабнома Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилиши лозим.

Талабномада қуйидагилар бўлиши керак:

а) товар белгиси сифатида белгини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома берувчининг унинг жойлашган жойи ёки яшаш манзили кўрсатилган аризаси;

б) талабномада кўрсатилган белгининг тасвири;

в) белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун товарлар ва (ёки) хизматларнинг халқаро таснифига мувофиқ гуруҳланган, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товарларнинг рўйхати (Қоидаларнинг 6-банди).

Ўзбек ёки рус тилида Агентликка берилган талабномада товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза ва талабномани топшириш учун патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлса, талабнома келиб тушиш санаси кўрсатилган ҳолда рўйхатга олинади (Қоидаларнинг 75-банди).

Товар белгисига доир гувоҳнома ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома товар белгиси, товар келиб чиққан жой номи ва (ёки) товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тегишли реестрда рўйхатга олинганидан кейин ўн кун ичида Агентлик томонидан берилади. Товар белгисига доир гувоҳнома ёки товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома талабнома берилган санадан эътиборан ўн йил мобайнида амал қилади (Қонуннинг 20-21 м.м.).

2.Товар белгиси халқаро миқёсда ҳуқуқий муҳофаза қилиниши учун у Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Халқаро бюросида 27.06.1989 йилдаги Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Мадрид битимига доир Баённомага  мувофиқ рўйхатдан ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси  Баённома иштирокчиси ҳисобланади[1].

 


[1] 18.07.2006 й. ЎРҚ-40-сон Қонунига асосан

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика