Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Буғдойни қайта ишлашга бериб, ун ва кепак қилиб кирим қилиш бухгалтерияда қандай ўтказмалар билан акс эттирилади?
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини (буғдой) ни қайта ишлашга бериб, ун ва кепак кирим қилдик.


Ответы экспертов
Ответов: 481
07.12.2017

Келтирилган ҳолатда буғдой давал хом ашёси ҳисобланиб, корхонангиз буюртмачи сифатида уни қайта ишлаш учун бошқа корхонага берган.

Давал хом ашёси билан боғлиқ операцияларнинг буюртмачида бухгалтерия ҳисоби АВда 15.03.2010й. 2086-сон билан рўйхатга олинган Низомга мувофиқ юритилади.

Давал хом ашёси қайта ишловчига берилганда унинг қиймати балансдан ҳисобдан чиқарилмайди, балки 1070 "Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар" счётида ҳисобга олинади. Буғдойни қайта ишлаш учун тўланган хизмат ҳақи давал маҳсулотларини (ун ва кепак) кирим қилишда уларнинг баланс қийматига киритилади.

Агар ушбу ҳолатда кепак чиқинди сифатида кирим қилинса, у келгусида фойдаланиш ва/ёки сотиш мумкин бўлган қиймати бўйича 1090 "Бошқа материаллар" счётининг дебетига кирим қилинади.

Ун нима мақсадда фойдаланишига қараб тегишли счетга киритилади, масалан, хом ашё сифатида қаралса-1000 счетга, ишлаб чиқаришда фойдаланилса-тегишли ишлаб чиқариш счетларига, тайёр маҳсулот сифатида бўлса – 2800 счетга кирим қилинади.

Умумий ҳолда давал хом ашёси билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счетлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Давал хом ашёсини қайта ишлашга берилганда

1070 "Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар"

1000 "Материалларни ҳисобга олувчи счётлар"

Давал хом ашёсини қайта ишлаш шартномасида кўзда тутилган миқдорда бўнак тўловлари амалга оширилганда:

4330 "Бошқа берилган бўнаклар"

5110 "Ҳисоб-китоб счёти"

Давал хом ашёсининг қийматини ишлаб чиқариш харажатларига олиб борилганда

Ишлаб  чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2000; 2300; 2500; 2600; 2700)

1070 "Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар"

Давал хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулот хўжалик фаолиятида келгусида фойдаланиш учун келиб тушса

1000 "Материалларни ҳисобга олувчи счётлар"

1070 "Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар"

Давал хом ашёсини қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлар қиймати қайта ишлашдан олинган маҳсулот қийматига олиб борилганда (маҳсулот бевосита келгусида хўжалик фаолиятида фойдаланиш учун келиб тушганда)

1000 "Материалларни ҳисобга олувчи счётлар"

6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар"

Тўланган бўнакларни ҳисобга олиш

6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар"

4330 "Бошқа берилган бўнаклар"

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика