Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Асосий иш фаолияти ишлаб чиқариш бўлган жамият қурилиш ишлари билан шуғулланса, бухгалтерия хисоботини қандай олиб бориш лозим?
Корхона бир неча фаолият тури билан шуғулланганда, ҳар бир фаолият бўйича алоҳида – алоҳида ҳисоб юритиши зарур.


Ответы экспертов
Ответов: 481
07.12.2017

Корхона бир неча фаолият тури билан шуғулланганда, ҳар бир фаолият бўйича алоҳида – алоҳида ҳисоб юритиши зарур.

Қурилиш ишларининг таннархи ҳам ишлаб чиқариш счетларида шакллантирилади, шу сабабли ишлаб чиқариш ва қурилиш таннархини алоҳида ҳисобини юритиш учун тегишли субсчетлар очишни тавсия этамиз.

Масалан, 2011 “Асосий ишлаб чиқариш” бўлса, 2012 “Қурилиш”, асосий ишлаб чиқаришдаги тайёр маҳсулотлар 2811 га кирим қилинса, қурилган объектлар 2812 га кирим қилиниши мумкин.

Таннарх ҳисоби алоҳида юритилишининг муҳим жиҳатларидан бири шуки, таннархидан паст баҳоларда сотилган маҳсулот, товар, ишлар ва хизматлар бўйича уларнинг таннархи солиққа тортилувчи база сифатида олинади. Таннархни шакллантиришда корхонангиз “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом”га (ВМ 05.02.1999й. 54-сон Қарори) асосланиши керак.

Тафовутли яна бир жиҳати, Қурилиш соҳасида фаолият юритаётган барча ташкилотлар томонидан СК 222-моддаси билан белгиланган ҳисобварақ-фактура эмас, балки Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура тўлдирилиши шарт. Маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани тўлдириш тартиби махсус Кўрсатмаларда (Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва фаолиятни лицензиялаш мониторинги бўйича Республика комиссиясининг 2.02.2009 йилдаги 1-сон баённомасига 2-илова) белгиланган.

Мисол тариқасида кўп квартирали уйлар қурилишини бухгалтерияда акс эттирилишини кўрсатиб берамиз:

Қурувчидаги ҳисоб:

Хўжалик операциясининг

мазмуни

Дебет

 

Кредит

 

Молиялаштириш жадвалига мувофиқ харидорлардан маблағлар олинди

5110-"Ҳисоб-китоб счёти"

 

6310-"Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар"

Объект қурилишига харажатлар (ўз кучи билан ёки пудратчиларни жалб этган ҳолда) акс эттирилди

 

2010-"Асосий ишлаб чиқариш"

 

0200-"Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар";

1000-"Материалларни ҳисобга олувчи счётлар";

6010-"Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар";

6520-"Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар";

6710-"Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш" ва б.

Тайёр маҳсулот - қурилган объект аналитик ҳисоб (квартиралар) кесимида ҳисобга қабул қилинди

2810-"Омбордаги тайёр маҳсулотлар"

 

2010-"Асосий ишлаб чиқариш"

 

Объект фойдаланишга қабул қилингандан кейин уни харидорларга сотишдан тушум акс эттирилди

 

4010-"Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар"

9010-"Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар"

 

Сотилган тайёр маҳсулот - қурилган ва харидорлар қабул қилган объект таннархи аналитик ҳисоб (квартиралар) кесимида ҳисобдан чиқарилди

9110-"Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи

2810-"Омбордаги тайёр маҳсулотлар"

 

Аванс тўловлари сифатида илгари харидорлардан олинган суммалар ҳисобга киритилди

6310-"Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар"

4010-"Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар"

Объект қурилиши бўйича молиявий натижа (9110 ва 9010-счётларнинг ёпилиши) акс эттирилди

 

9010-"Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар"

9910-"Якуний молиявий натижа"

 

9910-"Якуний молиявий натижа"

 

9110-"Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи"

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика