Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ходимга хизмат сафари харажатлари бўйича компенсация тўловлари тўлаб берилганда, корхона томонидан ходимнинг ушбу даромадларига қандай солиқлар солинади?
Корхонамиз раҳбари топшириғи билан ходим уч кунга Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан Тошкент шаҳрига хизмат сафарига юборилди. Корхона жамоа шартномасига асосан суткалик пуллар учун ЭКИҲнинг 0,5 баробари (яъни 74887,50 сум), йул харажатлари учун ЭКИҲ 0,5 баробари (яъни 74887,50 сум) тўлаб берилиши кўрсатиб ўтилган. Ходим аванс ҳисоботи топширди. Ҳисоботда фақат меҳмонхона харажати учун кунлик 80000 сумдан уч кунга 240000 сумлик аванс ҳисобот тақдим этди. Меҳмонхона учун тўлов хужжатлари мавжуд. Йўл харажатини ва суткалик пулларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас. Жамоа шартномасига асосан суткалик пуллар, йўл харажатлари ва меҳмонхона харажатлари тўланди. Жами: суткалик пуллар - 224662,5 сум, йўл харажати учун Яккабоғ-Тошкент, Тошкент-Яккабоғ 149775 сум, мехмонхона харажати - 240 000 сум тўлаб берилди.


Ответы экспертов
Ответов: 101
13.12.2017

Корхоналар хизмат сафари харажатларини нормалар доирасида ёки ундан ортиқ миқдорда компенсация қилишлари мумкин. Нормалар доирасидаги компенсация суммалари солиққа тортилмайди, нормадан ортиқ миқдордаги компенсация тўловлари солиқ оқибатларини келтириб чиқаради.

Қуйидаги миқдорлардаги хизмат сафари харажатлари бўйича компенсация тўловлари жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди (СКнинг 171-моддаси 2-қисми 7-банди):

  • тасдиқловчи ҳужжатлар асосида хизмат сафари жойига бориш ва у ердан қайтиб келиш учун, шу жумладан жой банд қилиш учун ҳақ тўлашни қўшган ҳолда ҳақиқатда амалга оширилган тўловлар. Йўл ҳужжатлари бўлмаган тақдирда, темир йўл транспортидаги (агар темир йўл қатнови бўлмаса, шаҳарлараро автобусдаги) йўл ҳақи қиймати миқдорида, бироқ авиачипта қийматининг 30 фоизидан ошмайдиган миқдорда;
  • уй-жойни ижарага олиш бўйича ҳақиқатда амалга оширилган тўловлар. Яшаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда - қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида;
  • тасдиқловчи ҳужжатлар асосида уй-жойни банд қилиш учун тўловлар;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида хизмат сафарида бўлинган вақт учун тўланадиган кундалик харажатлар учун ҳақ (суткалик пуллар);
  • қонун ҳужжатларида белгиланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа тўловлар.

Кунлик харажатларнинг нормалар доирасидаги миқдори бир сутка учун Тошкент шаҳрида, вилоятлар марказлари бўлган шаҳарларда энг кам иш ҳақининг 0,1 қисми; бошқа шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган пунктларда эса энг кам иш ҳақининг 0,08 қисми этиб белгиланган (Адлия вазирлигида 2003 йил 29 августда 1268-сон билан рўйхатга олинган Йўриқноманинг 11-банди). Кунлик харажатлар (суткалик пуллар) бўйича тасдиқловчи ҳужжатлар топширилмайди.

Демак, Сизнинг ҳолатингизда жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайдиган ва солиқларга тортилмайдиган хизмат сафари харажатлари қуйидагилардир:

  • ходим Тошкент шаҳрига хизмат сафарига юборилганида, кунлик харажатларнинг нормаси бир сутка учун энг кам иш ҳақининг 0,1 қисмига тенг. Уч кун учун бу сумма 44932,50 сумни ташкил этади;
  • ходим 240 000 сум миқдоридаги меҳмонхона харажатларини ҳақиқатда амалга оширилганлигини ва яшаганлигини тасдиқловчи хужжатларни тақдим этган бўлса, ушбу 240 000 сумнинг ҳаммаси;
  • йўл харажатларини Яккабоғ-Тошкент-Яккабоғ йўналиши бўйича темир йўл транспортидаги (агар темир йўл қатнови бўлмаса, шаҳарлараро автобусдаги) йўл ҳақи қиймати миқдорида, бироқ авиачипта қийматининг 30 фоизидан ошмайдиган миқдорда.

Ходимга норма доирасидан ошиқ миқдорда тўлаб берилган кунлик харажатлар (суткалик пуллар) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради (СКнинг 172-моддаси, 174-моддаси 9-банди). Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия фонди, ягона ижтимоий тўлов, суғурта бадаллари каби солиқ ва ажратмаларга тортилади.

Агар ходимга йўл харажатлари тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда белгиланган нормадан ортиқ миқдорда компенсация қилинса, нормадан ортиқ қисми моддий наф тарзидаги даромадлар ҳисобланади (СКнинг 177-моддаси 1-банди). Бундай моддий наф тарзидаги даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия фонди бўйича солиқ ва ажратмаларга тортилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика