Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Хусусий корхона раҳбари (таъсисчиси) корхона ихтиёрида қолган фойдани ўзининг шахсий пластик карточкасига ташлаб, ўз эҳтиёжи учун фойдаланиши мумкинми? Ушбу суммадан солиқ ҳисобланадими?
Хусусий корхона 2016 йил якунида барча солиқ ва бошқа харажатлар ҳисобга олинганидан сўнг 6 млн. сўм фойдага эга бўлди. Корхона раҳбари (таъсисчиси) ушбу олинган фойдани ўзининг шахсий харажатларига фойдаланиш мақсадида шахсий пластик карточкасига ташлаб олмоқчи.


Ответы экспертов
Ответов: 16
05.12.2017

Тижорат ташкилотлари (хусусий корхоналар ва бошқалар) фойда олиш мақсадида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширадилар. Одатда соф фойда корхона муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимланади, яъни уларга дивидендлар тарзида тўланади.

Хусусий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг корхона мулкдорининг тасарруфига ўтади ҳамда унга солиқ солинмайди ("Хусусий корхона тўғрисида"ги Қонуннинг 24-моддаси).

Дивидендлар корхона тасарруфида қоладиган соф фойдадан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади. Уларни тўлаш учун асос бўлиб хусусий корхона раҳбари, яъни мулкдорнинг қарори ҳисобланади.

Хусусан, Солиқ кодексининг 179-моддаси 6-бандига асосан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори ихтиёрида қоладиган фойда суммасига солиқ (даромад солиғи) солинмайди.

Демак, хусусий корхона раҳбари (таъсисчиси) корхона ихтиёрида қолган фойдани ўзининг шахсий пластик карточкасига ташлаб, ўз эҳтиёжи учун фойдаланиши мумкин ва бунда солиқ оқибати юзага келмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика