Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Автомобиль унинг қолдиқ қийматида ёки қолдиқ қийматидан паст нархга реализция қилинса, қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Автомобиль унинг қолдиқ қийматидан юқори нархга реализция қилинса, қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 2. Таъсисчилар қарорига асосан жамият таъсисчиси чиқиб кетадиган бўлса, унинг Устав фондидаги улуши ҳисобига автомобиль берилса, ушбу ҳолатда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
МЧЖ шаклидаги корхона (ЯСТ тўловчи) 2016 йилда “Ласетти” русумли автомобиль сотиб олган. Корхонанинг 2 та жисмоний шахслардан иборат таъсисчилари мавжуд. 2017 йилда корхона балансидаги автомобильни харидор-жисмоний шахсга сотилиши режалаштирилмоқда. Автомобильнинг қолдиқ қиймати -56,7 млн сўмга тенг.


Ответы экспертов
Ответов: 16
05.12.2017

1. Ҳақиқатдан ҳам, сиз корхонангиз балансида мавжуд бўлган автомобилни ўрнатилган тартибда реализация қилишингиз қонун ҳужжатларида чекланмаган.

Жумладан, автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар нотариуслар томонидан нотариал тартибда тасдиқланиши керак (ВМнинг 07.03.2006й 38-сонли қарори).

5-сон БҲМС "Асосий воситалар"га кўра (АВда 20.01.2004 й. 1299-сон билан рўйхатга олинган) асосий воситалар реализациясидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) асосий воситаларни реализация қилишдан олинган тушум билан уларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида, асосий воситаларни реализация қилиш харажатлари ва қайта баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади (53-банд).

Ягона солиқ тўлови тўловчиларида асосий воситаларни реализация қилиш чоғида солиқ оқибатлари фақат реализациядан фойда мавжуд бўлгандагина вужудга келади - у корхонанинг бошқа даромадларига киритилади ва унга асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 132, 133 ва 355-моддалари). ЯСТ ҳисоб-китобида асосий воситанинг чиқиб кетишидан зарар ҳисобга олинмайди.

2. Корхона чиқиб кетаётган муассисга пул маблағларини ҳам, унинг ва бошқа муассисларнинг розилиги билан, натурада мол-мулкни ҳам (сизнинг ҳолатингизда - автомобильни) беришга ҳақли.

Аввало шуни ҳисобга олиш лозимки, чиқиб кетаётган таъсисчига, у юридик ёки жисмоний шахс ҳисобланишидан қатъи назар, унинг улушининг ҳақиқий қиймати тўланади ёки мол-мулк билан берилади ("Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуннинг 22-моддаси). У ҳисоб-китоб йўли билан қуйидаги тартибда белгиланади. Аввал корхона активлари қийматидан қарз мажбуриятлари суммасини чегириб соф активлар аниқланади -активнинг 400-сатри айирув пассивнинг 770-сатри (муассис унинг улушини қайтариш тўғрисида талаб билан мурожаат қилган кундан аввалги охирги ҳисобот даври учун баланс маълумотларидан фойдаланилади). Сўнгра улушнинг ҳақиқий қиймати ҳисобланади: соф активлар суммаси чиқиб кетаётган муассиснинг корхона устав капиталидаги улушига (фоизларда) кўпайтирилади.

Улушнинг ҳақиқий қиймати жамият соф активларининг қиймати билан унинг устав фонди миқдори ўртасидаги фарқ ҳисобидан тўланади. Агар бундай фарқ етарли бўлмаса, жамият ўзининг устав фондини (устав капиталини) етишмаётган суммага камайтириши шарт.

Агар улушнинг ҳақиқий қиймати муассис ҳиссасининг суммасидан ошиб кетса, ошган сумма - ижобий фарқ унинг дивидендлар тарзидаги даромади деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Корхона учун автомобилни чиқиб кетаётган таъсисчига бериш асосий воситанинг реализацияси бўйича операция деб эътироф этилади. Солиқ оқибатларига келсак, бу ҳақида 1-саволингиздаги жавобда келтирилди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика