Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Ягона солик хисоботнинг ягона соликнинг энг кам микдорини хисобга олган холда солик хисоб-китоби 2017 йил 1-чорак учун кандай хисобланади яъни ягона солик тулови хисоб-китобининг 170-сатрида қўшимча хисобланган ягона солик тулови суммаси неча сум бўлади? 2. Колган чораклар яъни 2-3-4-чораклар учун ЯСТ энг кам миқдори канча суммада кўрсатилади?
Корхона 18 март 2017 йилда давлат рўйхатидан ўтиб, ташкил этилган. Мулкчилик шакли - МЧЖ. ЯСТ тўловчиси. Ер майдони 8,5 гектар. Корхона асосий фаолияти калава ип ишлаб чикариш. Корхона 1-чоракда реализация йўқлиги сабабли 0 қийматда ҳисобот топширди. Ягона солиқ тўлови энг кам миқдорининг маълумотнома хисоб-китоби буйича 1 гектар ер майдони учун ер солиғи 8 781 378 сўмни ташкил этади. 2017 йил 1-чорак якуни бўйича хисобот топширшида корхона ташкил топган кундан бошлаб хисобга олинса 13 кунни ташкил этади.


Ответы экспертов
Ответов: 481
07.12.2017

ЯСТнинг энг кам миқдори Низомга (АВ 03.03.2011 й. 2203-сон) мувофиқ аниқланади.

Корхонангиз ЯСТ тўловчиси эканлигидан хулоса қилсак, у кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланади.

Янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб, 6 ой давомида ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олмайдилар ва уни тўламайдилар (Низомнинг 2-банди, г. қисми).

Агар мазкур муддатда улар ўз эҳтиёжлари учун объектлар қурса, қуриб битказилган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланган санадан бошлаб 6 ой ўтгунгача, бироқ  давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг бир йилдан кўп бўлмаган даврда корхона ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобламайди.

ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олиш янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари, улар давлат рўйхатидан ўтган санасидан 6 ойлик муддат тугаган ойнинг кейинги ойидан бошлаб, ўз эҳтиёжлари учун объектлар қурувчилар эса - қуриб битказилган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланган санадан 6 ойлик ёки давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг бир йиллик муддат тугаган ойнинг кейинги ойидан бошлаб амалга оширилади.

Энди корхонангиз мисолига қайтсак: 18 мартда давлат рўйхатидан ўтган корхона учун 6 ойлик муддат 18 сентябрни ташкил этади. Демак, у ЯСТнинг энг кам миқдорини октябрдан эътиборан ҳисобга олиши керак.

Агар қурилиш ишлари амалга оширилса 1 йилдан кўп бўлмаган муддат 2018 йилнинг 17 мартига қадар чўзилади, бунда ЯСТнинг энг кам миқдори 2018 йилнинг апрелидан бошлаб эътиборга олинади.

Шундай қилиб, корхонангиз 1, 2 ва 3 чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобламайди, ва у бўйича Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорининг Маълумотнома-ҳисоб-китобини (кейинги ўринда Маълумотнома деб юритилади) тақдим этмайди.

Агар корхонангиз қурилиш ишларини олиб бормаётган бўлса, ЯСТнинг энг кам миқдори 2017 йил октябрь, ноябр ва декабрь ойлари учун тўлиқ ҳисобланади, Маълумотнома эса давлат солиқ хизмати органига 4-чорак ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тақдим этилади.

Эътиборга олингки, фаолият туридан ва жойлашган жойидан келиб чиқиб корхонангиз пасайтирувчи коэффициентларн қўллаши мумкин. Масалан, асосий фаолият тури товар ишлаб чиқариш (саноат соҳаси) бўлган микрофирма ва кичик корхоналар 0,5 пасайтирувчи коэффициентни қўллашлари мумкин.

 Шунингдек, Низом билан белгиланган имтиёзли ер участкалари ЯСТнинг энг кам миқдорини аниқлашда ҳисобга олинмайди.

Низомда келтирилган формулага асосланиб сиз берган маълумотлар асосида 4-чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдорини аниқлаймиз (пасайтирувчи коэффициентлар ва имтиёзли ерлар эътиборга олинмаган ҳолда):

4-чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори:

3 х (8 781 378 сўм  х 8,5га)/4 = 55 981 284,75 cўм.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика