Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Кандай хужжатлар асосида молиявий ёрдам расмийлаштирилади? 2. Даромад суммаси қандай тартибда аниқланади?
Корхона МЧЖ ва ЯСТ тўловчисидир. Раҳбар ҳамда таъсисчи битта одам. Рахбар, корхонанинг молиявий ҳолатини тиклаш учун молиявий ёрдам пули 10 000 000 сўм корхонанинг ҳисоб рақамига туширди (фоизсиз, қайтариб бериш шарти билан). Молиявий ёрдам пули муддати 30 ноябрдан 31 январга қадар деб белгиланди. Даромад ва солиқ бўйича ҳисобим тўғрими: (10 000 000 х14%)/365x63=241 643,84; 241 643,84x5%=12082,19.


Ответы экспертов
Ответов: 481
07.12.2017

1.Корхонангизга фоизсиз қайтариш шарти билан берилган молиявий ёрдам қарз шартномаси билан расмийлаштирилади, у қарз берувчи-жисмоний шахс ва корхона (унинг номидан раҳбар) ўртасида имзоланади. Сизнинг ҳолатингизда қарз шартномасини қарздор номидан ҳам, корхона номидан ҳам бир жисмоний шахс имзолайди.

2.Ҳақиқаттан, фоизсиз асосда қарз маблағларидан фойдаланилганда корхона текинга олинган мулкий ҳуқуқ шаклидаги даромадга эга бўлиб, у солиққа тортилувчи базага киритилади (СКнинг 135-моддаси).

ЯСТнинг ҳисобот даври бўлиб йил чораги ҳисобланади. Шунинг учун фоизсиз молиявий ёрдам бўйича даромадни ҳар чорак якуни бўйича ўсиб борувчи тартибда аниқлаш лозим.

Сизнинг ҳолатда олинган фоизсиз молиявий ёрдам бўйича даромад:

  •  30 ноябрдан 31 декабргача бўлган давр учун ЯСТнинг йилик ҳисоб-китобида акс этирилади;
  •  1 январдан 31 январга бўлган давр учун эса кейинги ҳисобот йилининг 1-чораги якуни бўйича ЯСТ ҳисоботида акс эттирилади.

Фоизсиз молиявий ёрдам бўйича даромадлар бошқа даромадлар таркибида корхонанинг асосий фаолият тури учун белгиланган ЯСТ ставкасида солиққа тортилади. Агар асосий фаолият бўйича ЯСТ ставкаси 5% этиб белгиланган бўлса, бошқа даромадлар ҳам 5% ЯСТга тортилади.

Даромадни ҳисоблаш ва солиққа тортиш ҳақида батафсил қуйидаги жавобларда ўқишингиз мумкин:

http://vopros.norma.uz/question/7948

http://vopros.norma.uz/question/8107

http://vopros.norma.uz/question/8592

http://vopros.norma.uz/question/8712

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика