Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Вилоят туманларида омборхона ва савдо шахобчаларига эга бўлган корхона бухгалтериясида товарлар реализация билан боғлиқ қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади, қандай бухгалтерия ўзказмалари берилади ва ҳисоботлар тузилади? Корхонага қарашли вилоят марказларидаги омборхоналарда ва туманлардаги савдо шахобчаларида товарлар реализация билан боғлиқ қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади, қандай бухгалтерия ўзказмалари берилади ва ҳисоботлар тузилади?
Тошкент шахрида жойлашган корхонамиз улгужи савдо ва чакана савдо фаолиятини амалга оширади. Корхонамиз республикамиз вилоят марказларида ва туманларида ўз омборхоналарини ва савдо шахобчаларини ташкил этган. Реализация қилинадиган товарлар Тошкент шаҳридан вилоят марказидаги омборхонага, вилоят марказидаги омборхонадан эса туманлардаги савдо шахобчаларига етказилади. Ҳар бир савдо шахобчасига тўлов терминали ва НКМ ўрнатилган, инкассация хизмати билан шартнома тузилган. Кунлик савдо тушуми ҳар бир ҳудуддаги банк билан тузилган шартномага асосан жамиятнинг иккиламчи ҳисоб-рақамига ва иккиламчи ҳисоб-ракамдан асосий ҳисоб ракамимизга келиб тушади.


Ответы экспертов
Ответов: 16
13.12.2017

Юридик шахслар томонидан товарларнинг реализация қилиниши ЎзР ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон Қарори билан тасдиқланган “Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини руйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомда ўрнатилган талабларга мувофиқ амалга оширилиши керак. Шунингдек, товарларнинг чакана реализация қилиниши ЎзР ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қилиш Қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.

Корхонангизга қарашли вилоят марказларидаги омборхоналарда ва туманлардаги савдо шахобчаларида товарлар реализация билан боғлиқ алоҳида ҳужжатлар расмийлаштирилмайди ҳамда алоҳида бухгалтерия ўзказмалари берилмайди. Бухгалтерия ҳисоби марказлашган ҳолда бош офисда юритилади. Бунда, умумлаштирилган ҳисобни назорат қилиш мақсадида вилоят ва тумаларда жойлашган омбор ва савдо шахаобчалари бўйича ҳисобни алоҳида субсчетлар очган ҳолда юритишни тавсия этамиз. Масалан, омбордаги товарларни ҳисоби 2911, 2912 ... ва ҳ.к., уларнинг таннархини 9121, 9122, ..., реализациядан тушумларни эса 9021, 9022, ... счетларда олиб борилади.

Товарларнинг корхона таркибий бўлинмалари ўртасидаги ҳаракати, масалан  Тошкент шаҳридан вилоят марказидаги омборхонага, вилоят марказидаги омборхонадан туманлардаги савдо шахобчаларига етказилганда белгиланган тартибда юк-хати расмийлаштирилади. Шунингдек, вилоят марказидаги омборхона ва туманлардаги савдо шахобчаларида товарларни қабул қилиб олган моддий жавогар шахслар томонидан товарларнинг кирим ва чиқим ҳаракати бўйича ойлик товар ҳисоботи юритилиб, улар ҳар ойнинг охирида корхона марказий бухгалтериясига тақдим этилади.

Товарларни сотишдан олинган тушумлар умумий тартибда марказлашган бухгалтерия томонидан 21-сон БҲМС қоидалари асосида ҳисоб юритилади.

Товарларни сотишдан олинган даромадлар 9020-"Товарларни сотишдан даромадлар" ҳисобварағи кредитида 4010-“Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар”, 5010-“Миллий валютадаги пул маблағлари” ҳисобварағлари билан корреспонденцияда акс эттирилади. Сотилган товарлар таннархи 2900-"Товарлар" гуруҳи ҳисобварақларининг кредитидан 9120-“Сотилган товарларнинг таннархи” ҳисобварағи дебетига ҳисобдан чиқарилади.

Ҳисобот даври якунида 9020 ва 9120-ҳисобварақлари 9910-"Якуний молиявий натижа" ҳисобварағига ёпилиши лозим.


Товарларни сотиш акс эттирилади

 

Дебет

Кредит

Сотилган товарлар таннархи ҳисобдан чиқарилди

9120-“Сотилган товарларнинг таннархи”

2900-"Товарлар"

Товарларни сотишдан олинган даромад акс эттирилади

4010-“Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар”

5010-“Миллий валютадаги пул маблақлари”

9020-"Товарларни сотишдан даромадлар"

ҚҚС хисобланди (ҚҚС тўловчиларга)

4010-“Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар”

6410-“Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)”

Ҳисобот даври охирида 9020-ҳисобварақнинг ёпилиши акс эттирилади

9020-"Товарларни сотишдан даромадлар"

9910-“Якуний молиявий натижа”

Ҳисобот даври охирида 9120-ҳисобварақнинг ёпилиши акс эттирилади

9910-“Якуний молиявий натижа”

9120-“Сотилган товарларнинг таннархи”

Шунингдек, Президентнинг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон Карори 10-2-Иловасига асосан агар чакана савдо корхоналари мустақил юридик шахс ҳисобланмайдиган ва турли аҳоли пунктларида жойлашган, улар бўйича ягона солиқ тўловининг турли ставкалари белгиланган бир нечта савдо шохобчаларига эга бўлсалар, улар ҳар бир савдо шохобчаси бўйича товар оборотининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритишлари ҳамда мазкур аҳоли пунктлари учун белгиланган ставкаларда ягона солиқ тўловини тўлашлари лозим бўлади.

Шу билан бирга, чакана савдо корхоналари ЯСТни қонун ҳужжатларига мувофиқ, лекин айнан шундай фаолият турини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар. Агар чакана савдо корхонаси бир нечта турғун савдо шохобчаларига эга бўлса, ЯСТ ҳар бир турғун савдо шохобчаси учун ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда тўланади. Бунда ЯСТнинг энг кам миқдори турғун савдо шохобчаси жойлашган жойда чакана савдони амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган қатъий белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади (АВда 04.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатга олинган Низом).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика