Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона ўз ташкилий-ҳуқуқий шаклини МЧЖдан хусусий корхонага ўзгартирса, МЧЖ пайтида ҳосил бўлган тақсимланмаган фойдадан дивиденд солиғи тўланадими?
Корхона 01.01.2017 йилдан 30.09.2017 йилгача, яъни 3 чораклик давр ҳисоби бўйича ташкилий-ҳуқуқий шакли МЧЖ (ягона таъсисчига эга) сифатида соф фойда шаклланган. Лекин ҳозирда ўз ташкилий-ҳуқуқий шаклини хусусий корхона этиб ўзгартирмоқчи. Агар корхона ўз хуқуқий шаклини хусусий корхона этиб ўзгартирса ўтган 3 чораклик давр учун шаклланган соф фойдадан МЧЖ даги сингари 10% лик солиққа тортиладими ёки хусусий корхона каби Солиқ кодексининг 176-моддаси 8-банди ва 179-моддаси 6-банди сингари ЖШДС дан озод этиладими?


Ответы экспертов
Ответов: 481
07.12.2017

Ҳа, корхона МЧЖ сифатида ишлаб топган тақсимланмаган фойдаси таъсисчига берилаётганда, ундан дивиденд солиғи ушлаб қолинади.

Масъулияти чекланган жамият йилнинг ҳар чорагида, ярим йилда бир марта ёки бир йилда бир марта ўзининг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир (ЎзРнинг 06.12.2001 йилдаги 310-II-сон Қонуни, 25-модда). Шунга кўра, МЧЖ ўз фойдасини 9 ой якунига кўра тақсимлашга ҳақли. Тақсимлаш қачон амалга оширилиши - унинг шакли МЧЖ ёки хусусий корхона бўлишидан қатъий назар, МЧЖ томонидан топилган фойда тақсимланаётганда ундан 10%лик ставкада дивиденд солиғи тўланади.

Солиқ тўловчи солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлардан тегишли ҳуқуқий асослар вужудга келган пайтдан эътиборан улар амал қиладиган бутун давр мобайнида фойдаланишга ҳақли (СКнинг 30-моддаси). Демак, сизда Солиқ Кодексининг 179-моддаси, 6-банди бўйича имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқи  корхонангиз ўз ташкилий ҳуқуқий шаклини ўзгартиргач ишлаб топган фойдасига нисбатан берилади.

Хусусий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг солиққа тортилмайди (“Хусусий корхона тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддаси). Жисмоний шахс – муассис учун у мулкий даромад бўлиб (СК 176-моддаси 8-банди), ЖШДС тўлашдан озод этилган (СК 179-моддаси 6-банди).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика