Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Президентнинг 22.11.2016й. ПҚ-2660-сонли қарори билан белгиланган имтиёзларни инобатга олган ҳолда, ЖШДС қандай ҳисобланади?
Мен Президентнинг 22.11.2016й. ПҚ-2660-сонли қарори бўйича 2017 йилда квартира олиш мақсадида ипотека кредитини расмийлаштирдим. 2018 йилдан иш ҳақимдан кредит фоизларини тўламоқчиман. Мисол учун мени ойлигим 1 300 000 сўм ҳисобланса, шундан 650 000 сўмини кредитга йуналтирсам, даромад солиғи қандай ҳисобланади, қайси суммага, солиқ имтиёзи шу ой узида бухгалтерия томонидан амалга ошириладми ёки йил охирида декларация топшириб солиқдан кайта ҳисоб-китоб орқалими?


Ответы экспертов
Ответов: 481
15.12.2017

Фоизларни тўлашга йўналтирилган суммага имтиёз белгиланган тартибда ҳар ойда корхона бухгалтерияси томонидан амалга оширилади.

02.11.2016й. ПҚ-2660-сон "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент Қарори билан кўп ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш масалалари бўйича дастур белгиланди.

Дастур доирасида кредит олган жисмоний шахслар, ҳамда уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси, фарзандлари)  кредитнинг асосий қарз қисмини ёпишга ҳамда у бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашга йўналтирган иш ҳақи ёки бошқа солиққа тортиладиган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади (ПҚ-2660-сон қарорнинг 18-банди, а-қисми, 1-хатбошиси).

Солиқ тўловчи солиқлар бўйича имтиёзлардан тегишли ҳуқуқий асослар вужудга келган пайтдан эътиборан улар амал қиладиган бутун давр мобайнида фойдаланишга ҳақли (СКнинг 30-моддаси). Демак, сизда ЖШДС имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқи  фоизлар тўловини амалга ошириш чоғида тадбиқ қилинади, яъни ўша ойнинг ўзида корхона бухгалтерияси томонидан имтиёз қўлланган ҳолда солиқ ҳисобланади.

Солиқ ҳисоб-китоби умумбелгиланган тартибда амалга оширилади. Масалан, иш ҳақи 1 300 000 сўмни ташкил этса, кредит фоизларини тўлашга йўналтирилган сумма – 650 000 сўм ЖШДС ҳисобланадиган базадан чегириб ташланади, ва фоизларни тўлаш учун жўнатилади. ЖШДС қолган суммага ҳар ойда ўсиб борувчи тартибда ҳисоблаб, қўлга тегадиган иш ҳақидан ушлаб қолинади.

Имтиёз ЖШДС учун белгиланган, шунинг учун фуқароларнинг суғурта бадаллари ишчининг жами иш ҳақи тарзидаги даромадларидан белгиланган ставка бўйича ушлаб қолинади (2017 йил учун у 8% этиб белгиланган).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика