Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ушбу холатда корхонамиз хисобрақамига сўм маблағлари тушиб, махсулотни БЮД расмийлаштирган холда экспорт қилиш мумкинми? Бунда ҚҚС ноль ставкада яъни 0% имтиёз қўлланиладими ёки одатий 20% қўлланиладими?
Корхонамиз қалава ип ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Воситачи корхона УПС МЧЖ билан воситачилик хизмати учун шартнома имзолаган. Бунда воситачи УПС МЧЖ Туркияда жойлашган чет эллик сотиб олувчи корхона билан экспорт шартномаси имзолаган. Экспорт шартномасига асосан Сотиб олувчи (Туркия) Сотувчи УПС МЧЖ валюта ҳисобракамига чет эл валютасида товар учун маблағ ўтказиб берган. Воситачи корхона бизнинг корхонамизга сўм қийматда (пул маблағ ўтказилган кундаги ЎзР МБ курси бўйича) пул маблағи ўтказмоқчи.


Ответы экспертов
Ответов: 316
19.12.2017

Ноль даражали ставка бўйича ҚҚС товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш оборотига солинади. Бунда товарлар экспорти деб товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб чиқиш тушунилади (СКнинг 212-моддаси).

Товарлар экспортга воситачи орқали воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинганда экспортни тасдиқлаш учун комитентда қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлиши керак:

  • воситачи билан тузилган воситачилик шартномаси (шартноманинг кўчирма нусхаси);
  • экспортга товарлар етказиб беришни амалга ошираётган шахснинг товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига етказиб бериш учун чет эллик шахс билан тузилган контракти (контрактнинг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси);
  • товарларни экспорт режимига чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг белгиси қўйилган божхона юк декларациясининг кўчирма нусхаси.

Ушбу ҳужжатлар кейинчалик текширув ўтказилаётганда назорат қилувчи органларга уларнинг талабига биноан тақдим этилади (СКнинг 213-моддаси).

Товарларнинг экспорт қилинганлиги тасдиқланмаган тақдирда, мазкур товарларни реализация қилиш оборотига белгиланган 20% ставка бўйича ҚҚС солинади.

Фуқаролик қонунчилигига асосан воситачилик шартномаси бўйича воситачи комитент топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан битимни ҳақ эвазига тузиш мажбуриятини олади. Бунда комитентдан воситачига ўтган ашёлар комитентнинг мулки ҳисобланади (ФКнинг 832, 838-моддалари).

Экспорт операцияларни амалга оширишда экспортер валюта тушумларини қонунчиликда белгиланган муддатларда келиб тушишини таминлаши мажбур. Акс ҳолда экспортер – юридик шахсга нисбатан белгиланган муддатларда келиб тушмаган валюта маблағлари миқдорида молиявий санкциялар қўлланилади (ВМнинг 29.06.2000й. 245-сонли қарори).

Қонун хужатлари талабларидан келиб чиқсак:

  • воситачи, сизнинг корхонангиз топшириғига биноан ўз номидан чел эллик сотиб олувчи билан экспорт шартномасини тузиб, маҳсулотларни БЮД расмийлаштирган ҳолда экспортга ортиб жўнатиши мумкин; 
  • экспортга ортилган маҳсулотлар учун валюта тушумлари сизнинг корхонангизни ҳисоб рақамига келиб тушиши мажбур.

Юқоридаги талаблар бажарилгандагина сизнинг корхонангиз экспорт қилинган маҳсулотларга нисбатан ҚҚСни ноль даражали ставкани қўллаши мумкин бўлади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика