Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Катта илмий хоим-изланувчиларга қанча миқдорда стипендия тайинланади?
2016 йил биринчи январидан катта-илмий ходим изланувчи сифатида ўқишга қабул қилинганман. 2017 йил 22 майда ВМнинг 304-сон қарорига билан Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисида НИЗОМ қабул қилиниб, икки босқичли тизимга ўтилди. Таянч докторантурада таҳсил олаётган катта илмий ходим-изланувчиларга мазкур Низомнинг 30-бандида “таянч докторантурада - таҳсил олувчи шахсларга стажёр-тадқиқотчи лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади”, деб белгиланган. Олий таълим муассасасида ассистент, катта ўқитувчи, доцент ва профессор лавозимлари мавжуд.


Ответы экспертов
Ответов: 3
11.12.2017

Ҳақиқатан, “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисида”ги Низомнинг (22.05.2017й. 304-сонли ВМҚга 2-илова, кейинги матнда- Низом)  30-бандида:

“Ўқишга қабул қилинган санадан бошлаб:

таянч докторантурада – таҳсил олувчи шахсларга стажёр-тадқиқотчи лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади;

докторантурада – таҳсил олувчи шахсларга фан номзоди илмий даражасига эга (илмий унвонга эга бўлмаган) катта илмий ходим лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади”, деб белгиланган.

Таянч докторантура – Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида улар томонидан илмий изланишлар олиб бориш бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси изланувчилари учун ОТМ ва ИТМларида ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълим шакли (Низомнинг 2-б.)

Тажриба орттирувчи тадқиқотчининг базавий лавозим маоши миқдори 1 120 240 сум этиб белгиланган (18.08.2009й. 233-сонли ВМҚга илованинг 9-б.).

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмаслигини ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилишини инобатга олган ҳолда ("Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги қ.31-м.), юқоридаги Низомнинг 30-бандида таянч докторантура ва докторантурада таҳсил олаётган шахсларга стипендия тўлаш, улар “ўқишга қабул қилинган санадан бошлаб” деб белгиланган бўлсада, мазкур меъёр 22.05.2017й. 304-сонли ВМҚ кучга кирганидан кейин, яъни жорий йилнинг 22 майидан кейин амалда қўлланилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика