Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар 2017 йилда ҳисобланган дивидендлар суммасини 2017 йил якунигача таъсисчи олишга улгурмаса, 2018 йилга ўтиб кетган қолдик учун корхона қандай жавобгарликка тордилади ва бу қандай солиқ оқибатларига олиб келади?
Корхонамиз МЧЖ ва ЯСТ тўловчисидир. Таъсисчилар томонидан 2017 йил сентябр ойида олдинги йиллар учун дивидендлар олишга қарор қабул қилди. Дивиденд суммаси шу кунгача қисман ўтказилиб келинмоқда ва албатта даромад солиғини ушлаб қолинган ҳолда.


Ответы экспертов
Ответов: 316
18.12.2017

МЧЖ йилнинг ҳар чорагида, ярим йилда бир марта ёки бир йилда бир марта ўзининг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Жамият иштирокчилари ўртасида тақсимланадиган фойдаси қисмини аниқлаш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг  25- моддаси).

Жамият ўз иштирокчилари ўртасида тақсимланиши тўғрисида қарор қабул қилинган фойдани тўлаши шарт. Аммо уларни тўлаб бериш муддатлари қонунчиликда белгиланмаган.

Шунинг учун, агар 2017 йилда ҳисобланган дивидендлар 2017 йил якунигача таъсисчиларга тўлиқ тўлаб берилмаган бўлса, уларнинг қолдиқ суммаси келгуси йилларда тўлаб берилиши мумкин.

Дивидендлар суммасидан тўлов манбаида олинадиган фойда солиғи уларни тўлаш пайтида ушлаб қолинади ва ушбу муддатдан кечиктирмай бюджетга ўтказиб берилади (СКнинг 165-моддаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика