Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Мазкур даврлар пенсия тайинлашда ҳисобга олинадими?
1. Мен бу йил пенсия ёшига тўлдим. Иш фаолиятимни 15.08.1980 йилдан бошлаганман. Биринчи ишхонам ёпилгани сабабли шаҳар архивидан олинган маълумотда ишга кирганлигим ҳақидаги буйруқ бор, лекин иш ҳақи хақидаги маълумотлар 1981 йилдан бошлаб кўрсатилган. 15.08.1980 йилдан 01.01.1981 йилгача даврдаги иш ҳақи ҳақидаги маълумот йуқ ва архив справкасида архивга топширилмаган дейилган.Мехнат дафтарчада иш фаолияти 15.08.1980 йилдан бошланган ва буйруқлар кўрсатилган. Юқоридаги давр пенсия ҳисоблашда иш стажига ҳисобланадими ? 2. Иккинчи ишхонада 2003 ва 2005 йиллар оралиғида ишлаганман .У ҳам ёпилган. Шаҳар архивдан олинган маълумотларда ишга кириш ва бўшаш буйруқлари бор, лекин ойлик иш ҳақи ҳақидаги маълумотлар архивга топширилмаганлиги сабабли берилмаган, дейилган. Бу даврлар пенсия ҳисоблашда иш стажига олинадими?


Ответы экспертов
Ответов: 35
19.12.2017

1. Агар 15.08.1980 йилдан 01.01.1981 йилгача давр учун иш ҳақи китоблари мавжуд бўлиб, у ерда фамилиянгиз ва исмингиз кўрсатилмаган бўлса, бу давр иш стажига ҳисобга олинмайди. Бундан ташқари, агар меҳнат дафтарчаси 15.08.1980 йил эмас, балки 01.01.1981 ва ундан кейинги йилларда очилган бўлса, Пенсия жамғармаси бўлими бу даврни стажга қўшиб ҳисобламаслик тўғрисида қарорга келиши мумкин.

Бироқ, агар меҳнат дафтарчаси 15.08.1980 йилда очилган бўлиб, 15.08.1980 йилдан 01.01.1981 йилгача давр учун иш ҳақи китоблари архивга топширилмаган бўлса, бу корхонадаги иш фаолиятингиз бошқа даврлардаги иш ҳақи маълумотлари билан тасдиқланганлиги ҳамда ишга кирганлигингиз тўғрисида буйруқлар мавжудлиги сабабли иш стажига албата олинади.

2. Иш стажи тўғрисидаги тақдим этилган ҳужжатларнинг асосланганлиги ва ишончлилигини аниқлаш мақсадида Пенсия жамғармаси бўлими:

-иш стажини тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг мазмунини ва зарур тарзда расмийлаштирилганлигини баҳолайди ҳамда зарурат бўлганда улар берилишининг асосланганлигини текшириш тўғрисида қарор қабул қилади;

-зарур ҳолларда меҳнат фаолиятининг айрим даврларини иш стажи даврига ҳисобга олиш ёки ҳисобдан чиқариб ташлаш тўғрисида қарор чиқаради (8.09.2011й. 252-сон ВМҚга 1-илованинг 57-б., кейинги матнда- Низом).

Шу сабабли Пенсия жамғармаси бўлими архивда сақланган буйруқлар, меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар ва давлат солиқ хизмати органларидан олинган маълумотлар асосида иш стажига қўшиш масаласини ўратилган тартибда кўриб чиқади.

Шахя Пенсия жамғармаси бўлими томонидан чиқарилган иш стажини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисидаги қарор билан рози бўлмаса, ушбу масала суд томонидан ҳал этилади (Низомнинг 82-банди).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика