Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Тўлиқ эскирган асосий воситаларни аукцион орқали сотилишида фойда солиғи учун солиқ солиш базаси қандай тартибда (формулада) аниқланади, бунда қандай харажатлар чегирилади?
Ташкилот 100% эскириб бўлган асосий воситани аукцион орқали реализация қилди. АВнинг кирим қилинган вақтдаги қиймати 7 381 567 сўмни ташкил этган, ҳисобдан чиқариш пайтидаги қиймати 16 056 277 сўмни ташкил қилади, эскириш қолдик қиймати эса 0 га тенг. АВни реализация қилишдан тушган соф тушум 3 291 033 сўмни ташкил қилади.


Ответы экспертов
Ответов: 312
18.12.2017

Асосий воситалар чиқиб кетишидан олинадиган фойда бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.

Асосий воситаларни сотишдан олинган молиявий натижа (фойда ёки зарар), ҚҚС билан мазкур объектни сотиш харажатлари ҳисобга олинган ҳолда, сотувдан тушган тушум ва сотилаётган асосий воситаларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги, резерв капитални ҳисобга олиш ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган асосий воситаларни қайта баҳолаш натижаларига (сальдога), яъни аввалги қўшимча баҳолаш суммаларининг асосий воситалар ушбу объектини аввалги арзонлаштиришлар суммасидан ошишига тузатилган фарқ сифатида белгиланади (Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 24-банди, АВда 29.08.2004й. 1401-сон билан рўйхатга олинган).

Юқоридагиларга асосан асосий воситаларни сотилишида солиққа тортиладиган фойдани аниқлаш  учун  қуйидаги формула тузишимиз мумкин:

МН = (СТ – БҚ – ҚҚС – СХ) + ҚБ, бу ерда:

МН – асосий воситаларни сотишдан олинган молиявий натижа;

СТ – асосий воситаларни сотишдан тушган тушум;

БҚ – асосий воситаларнинг қолдик (баланс қиймати). Тўлиқ эскирган асосий воситаларни қолдиқ қиймати нолга тенг бўлади;

ҚҚС – қўшилган қиймат солиғи. Асосий воситалар ҚҚС билан сотилганида юзага келади. Сизнинг ҳолатда асосий воситалар аукцион орқали 3 291 033 сўмга сотилган бўлса, ундан асосий восита қиймати – 2 742 527 сўмни, ҚҚС – 548 506 сўмни ташкил этади;

СХ – асосий воситаларни сотиш билан боғлиқ бўлган харажатлар. Сизнинг ҳолатда аукционни ташкил этиш харажатлари, бунга жалб этилган ходимларнинг иш ҳақи ва улардан ижтимоий тўловлар ва шу каби асосланган харажатлар ҳисобга олиниши мумкин;

ҚБ – сотилган асосий воситаларни қайта баҳолаш натижасида вужудга келган ва 8510 «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётида жамланган сумма ҳисобга олинади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика