Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Аввал юзага келган чет эл валютасида ифодаланган қарздорликлар хозирги кунда қайси курс бўйича тўланиши лозим?
Корхонамиз ва хизмат кўрсатувчи бошқа корхона ўртасида ҳисоби АҚШ долларида юритиладиган тўлови эса миллий валютада тўлов кунидаги Марказий банк курси бўйича амалга ошириладиган шартнома мавжуд. 2017 йил сентябр ойига қадар корхонамизнинг хизмат кўрсатувчи корхонадан қарздорлиги мавжуд эди. (Хизмат кўрсатувчи корхона интернет провайдери ёки алока оператори эмас).


Ответы экспертов
Ответов: 316
25.12.2017

2017 йил 5 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси худудида товар, иш ва хизматлар учун нарх ва тарифлар фақат миллий валютада белгиланиши лозим (Президентнинг 02.09.2017й. ПФ-5177-сонли Фармони). Бу туфайли ушбу қонунчилик талаблари киритилишидан аввал тузилган шартномалар бўйича томонлар ўз мажбуриятларини илгариги шартлар асосида бажара олмайди.

Шунинг учун томонлар келишувига асосан амалдаги шартномалар шартларига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритилиши ва республика ичида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари миллий валютада белгиланиши лозим. Бунда томонлар келишуви бўйича шартномада чет эл валютасида белгиланган нархлар Марказий банк томонидан 1 сентябр ҳолатига ўрнатилган валюта курси бўйича (1$=4210,35сўм) ёки жорий валюта курси бўйича қайта ҳисоблаб чиқилиши мумкин. Тегишинча, шартнома бўйча мавжуд бўлган қарздорлиқлар ҳам шундай тартибда қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика