Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Улуш сифатида берилаётган мол-мулкни баҳолаш қандай амалга оширилади? Ушбу операциялар (мол-мулкни бериш) қандай бухгалтерия ҳужжатларига асосан расмийлаштирилади?
МЧЖ шаклидаги қўшма корхона муассислари (хорижий корхона, хорижий жисмоний шахс ва юридик шахс) ўз улушларига мутаносиб равишда мол-мулкни бериш ҳисобидан устав фондини кўпайтириш ҳақида қарор чиқаришмоқчи. Улуш сифатида берилаётган мол-мулкни баҳолаш қандай амалга оширилади.


Ответы экспертов
Ответов: 316
28.12.2017

МЧЖ устав фондига қўшиладиган ҳиссалар пул, қимматли қоғозлар, ўзга ашёлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар бўлиши мумкин. Иштирокчилар томонидан МЧЖ устав фондига қўшиладиган пулсиз ҳиссаларнинг пул баҳоси жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган қарори билан тасдиқланади (Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисидаги Қонуннинг 15-моддаси, кейинги матнларда - Қонун).

Бу дегани, МЧЖ иштирокчилари ўзаро келишган ҳолда МЧЖнинг устав фондини кўпайтириш мақсадида киритилаётган мол-мулкларнинг бахосини мустақил равиша белгилашлари мумкин.

Қўшимча ҳиссаларнинг муайян умумий қиймати, жамият ҳар бир иштирокчисининг қўшимча ҳиссаси қийматининг миқдори, иштирокчилар томонидан қўшимча ҳиссаларни тўлиқ қўшиш муддати МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорида белгиланади (Қонуннинг 18-моддаси).

МЧЖ устав фондини кўпайтириш мақсадида иштирокчилар томонидан киритилган мол-мулкларни МЧЖ қуйидаги бирламчи хужжатлар асосида қабул қилиб олиши мумкин:

  • иштирокчи - юридик шахс (Ўзбекистон резиденти) томонидан киритилганда – ҳисобварақ-фактура асосида;
  • иштирокчи – хорижий корхона (норезидент) томонидан киритилганда – ҳисобварақ-фактура, инвойс, божхона юк декларацияси асосида;
  • иштирокчи – жисмоний шахс томонидан киритилганда – топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика