Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Товарларни импорт қилиш ва чакана сотиш билан шуғулланувчи ЯТТ қўшимча равишда Ўзбекистон корхоналаридан товарларни сотиб олиб чакана сотса бўладими? Бунда қанақа солиқ оқибатлари келиб чиқади?
ЯТТ чет элдан шартнома асосида маҳсулотлар олиб киради ва чакана савдо асосида ички бозорда сотувни амалга оширади. Бунга қўшимча равишда Ўзбекистондаги айрим корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни шартнома асосида пул ўтказиб олинган маҳсулотлар бозорда чакана савдо асосида сотилмоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 316
28.12.2017

Савдо фаолиятини амалга оширувчи ЯТТлар томонидан товар операцияларни амалга ошириш тартиби Низом билан белгиланган (АВда 08.01.2003й. 1197-сон билан рўйхатга олинган). Ушбу Низомга кўра ЯТТларга чакана савдони:

а) юридик шахслар - ишлаб чиқарувчилар ёки юридик шахслар - улгуржи етказиб берувчилардан майда туркумлар билан нақдсиз ҳисоб-китоблар йўли билан харид қилинган;

б) бевосита якка тартибдаги тадбиркор томонидан импорт бўйича олиб келинган;

в) ўзи тайёрлаган (сотиш тақиқланмаган);

г) бошқа якка тартибдаги тадбиркорлар - ишлаб чиқарувчилардан фақат нақдсиз ҳисоб-китоблар йўли билан харид қилинган товарлар билан чакана савдони амалга оширишга рухсат берилади.

Демак, чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаси мавжуд бўлган ЯТТ бевосита ўзи импорт бўйича олиб келган товарларни чакана сотиш билан бир қаторда Ўзбекистоннинг ишлаб чиқарувчи ёки улгуржи етказиб берувчи корхоналаридан нақдсиз ҳисоб-китоблар йўли билан харид қилинган товарларни чакана савдосини амалга ошириши мумкин.

ЯТТлар томодин қатъий белгиланган солиқ фаолиятнинг тури ва фаолиятни амалга ошириш жойига қараб белгиланган ставкалар бўйича тўланади. 2017 йил учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари Президентнинг 27.12.2016й. ПҚ-2699-сонли қарори 12-иловасида белгиланган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика