Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Фермер хўжалигидан боғни ижарага олишимиз мумкинми? 2.Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишимизда қандай солиқ имтиёзлари бор? 3.Юқоридаги ҳолларда қандай солиқ оқибатлари келиб чиқиши мумкин?
Корхонамиз улгуржи ва чакана савдони амалга оширади. 2018 йилда ижара шартномаси асосида фермер хўжалигига тегишли бўлган боғни (боғ қаровсиз ҳолда) олиб,боғни қараб, ушбу боғдан олинган маҳсулотларни (олма, нок, узум ва б.) импорт шартномаси асосида ўзимиз чет элга тўғридан- тўғри сотишимиз мумкинми?


Ответы экспертов
Ответов: 10
17.01.2018

1. Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаси ижарага олиниши керак. Ер участкаси ижараси шартномаси фермер хўжалигининг бошлиғи ва туман ҳокими томонидан имзоланади (“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунининг 11-м. 7-қ., кейинчалик- Қонун). Фермер хўжалигига берилган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилиши, улар хусусийлаштирилиши, олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши, шунингдек иккиламчи ижарага берилиши мумкин эмас (Қонуннинг 13-м.). Шу сабабли, Сиз боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинларни етиштириш билан шуғулланишингиз учун ўзингиз фермер ҳўжалигини ташкил этиб, қонунчилик билан ўрнатилган тартибда ерни ижарага олишингиз мақсадга мувофиқ бўлади.

Бундан ташқари, агрофирма ҳам ташкил этишингиз мумкин (10.03.2006й. 42-сон ВМҚга 1-илова). Агрофирма асосий фаолият сифатида фермер хўжаликлари ва аҳоли томонидан етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни қайта ишлаш билан шуғулланувчи юридик шахс ҳисобланади.

Саволингизда маҳсулотни чет элга сотиш масаласи бўйича сўралган. Маҳсулотни чет элга сотиш бу импорт эмас, балки экспортдир (21.12.2017 й. 1006- сон ВМҚга илова).

Фермер хўжалиги билан шуғулланадиган, ўз маҳсулотини экспорт шартномалари асосида сотадиган шахслар учун кўплаб имтиёзлар мавжуд. Жумладан:

1. Мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар сотиб олиш учун фермер хўжаликларига ва кичик бизнеснинг бошқа субъектлари – юридик шахсларга (шу жумладан фермер хўжаликларига) тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар бериш ва лизинг хизматлари кўрсатиш тартиби белгиланган (20.08.2007й. 178-сонли ВМҚга илова);

2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ёввойи ўсимликларни экспорт қилишдан тушган хорижий валютадаги тушумнинг мажбурий сотуви 50% дан 25% га камайтирилган (истисно ҳолатлар  29.06.2000й. 245-сон ВМҚга 4-иловада берилган).

3. 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб:

- тадбиркорлик субъектларига янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари ҳақини олдиндан 100 фоиз тўлаш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида экспорт қилишга рухсат этилади;

- ўзи ишлаб чиқарган товарларни хорижий валютага уларнинг таннархидан паст нархлар бўйича мустақил равишда ёки вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг ташқи савдо ташкилотлари орқали экспорт қилувчи ташкилотларга, Президентнинг 26.03.2012 йил ПҚ-1731-сонли қарори билан ташкил этилган маҳсулотларни жаҳон бозорида ҳақиқий вужудга келган, шу жумладан таннархидан паст нархлар бўйича экспорт қилиш масалаларини кўриб чиқувчи Махсус эксперт комиссияси қарорлари асосида, солиқ солиш мақсадида товарларни (ишлар, хизматларни) сотишдан олинган тушумлар миқдори товарларни (ишлар, хизматларни) сотишнинг ҳақиқий нархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади;

- ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилувчи ташкилотлар учун амалда бўлган имтиёзлар ва преференциялар ўзлари эгаси бўлган маҳсулотларни экспорт қилувчи ташкилотларга татбиқ этилади (21.06.2017й. №ПҚ-3077).

4. Солиқ кодексининг:

- 212-моддасида – товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш (қимматбаҳо металлар бундан мустасно) оборотига ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинишибелгилаб қўйилган;

- 282-моддасининг иккинчи қисмида солиқ солинмайдиган ер участкалари жумласига кирадиган ерлар кўрсатилган. Шулар жумласида:қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун янги ўзлаштирилаётган ерлар, уларни ўзлаштириш ишлари бажариладиган даврда ва улар ўзлаштирилган вақтдан эътиборан беш йил мобайнидасолиқ тўлашдан озод қилинган (23-банд);янгибарпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар, дарахтларнинг қатор ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланилишидан қатъи назар, уч йил муддатгасолиқ тўлашдан озод қилинган (25-банд);

- 367-моддасида - юридик шахслар, ер участкасининг қайси қисмида томчилатиб суғоришдан фойдаланилаётган бўлса, ўша қисмида томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган ойдан бошлаб беш йил муддатга ягона ер солиғини тўлашдан озод қилиниши белгиланган.

Юқоридагилардан ташқари, 09.10.2017 йилдаги ПФ-5199-сонли Президент фармонида фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор устувор йўналишлар қўзда тутилган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика