Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Нотуғри мақсадда тушган маблағ учун тўловчи ташкилотнинг расмий алоқа хатини асос қилиб олган ҳолда маҳсулот бериш ва унга счет-фактура тақдим этиш мумкинми?
Корхонанинг ҳисоб рақамига иккинчи ташкилотдан молиявий ёрдам мақсадида пул маблағлари келиб тушган. Аслида ушбу маблағлар қолипли нон сотиб олиш учун ўтказилиши керак эди, яъни улар нотуғри мақсадда ҳисоб рақамга келиб тушган. Тўловни амалга оширган ташкилот алоқа хати билан мурожаат этиб, тўлов мақсадида "молиявий ёрдам учун" ўтказилган маблағни нотўғри мақсадда ўтказилиб юборилганлигини кўрсатиб, ушбу маблағни шартнома асосида қолипли нон олиш учун деб ҳисоблашни сўрамоқда. Ҳақиқатдан ҳам ушбу ташкилот билан қолипли нон сотиб олиш учун шартнома тузилган эди.


Ответы экспертов
Ответов: 316
28.12.2017

Корхонангизнинг ҳисоб рақамига хато келиб тушган пуллар тўловни амалга оширган ташкилотга қайтарилиши зарур эди.

Ҳисобварақ эгаси унга кўчирмалар берилганидан кейин икки иш куни мобайнида банкка ҳисобварақ кредити ёки дебетига хато ёзилган суммалар ҳақида ёзма равишда хабар қилиши шарт. Агар шу муддат ичида мижоз ўз эътирозини билдирмаса, бажарилган операциялар ҳамда ҳисобварақдаги маблағ қолдиғи тасдиқланган ҳисобланади (АВда 11.07.2008й. 1834-сон билан рўйхатга олинган Йўриқноманинг 76-банди).

Бу дегани, корхонанинг ҳисоб рақамига тўлов мақсади нотуғри кўрсатилган маблағларни банк кўчирмалари олинган кундан икки иш куни кечиктирмай банкка мурожат этиб қайтаришингиз лозим.

Агар ушбу маддатлар ўтиб кетган бўлса, хато келиб тушган маблағларни тўлов топшириқномасига асосан унинг тўлов мақсадини “Нотўғри келиб тушган пулларни қайтриш” кўрсатган ҳолда тўловни амалга оширган ташкилотга қайтарсангиз бўлади. Маҳсулотларни сотиб олувчи ташкилот эса тўлов мақсадини аниқ кўрсатиб, яъни сизнинг ҳолатда “Қолипли нон маҳсулотлари учун” деб қайтатдан тўловни амалга оширади.

Акс ҳолда корхонангизда текширув ўтказилишида юқоридаги қонун талаблари бажарилмаганлиги, яъни хато келиб тушган пул маблағлари белгиланган муддатда тўловчига қайтарилмаганлиги, бажарилган операция эса тасдиқланган деб ҳисобланиб, молиявий ёрдам пуллари корхонага беғараз келиб тушган деган хулоса берилиши мумкин. Бунда корхонада беғараз олинган мол-мулкдан солиқларни тўлаш мажбуриятлари келиб чиқади, ортилган маҳсулотлар бўйича эса муддати ўтган дебиторлик қарз юзага келади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика