Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Янги йил совғаларини таёрлаш учун бошқа корхонадан хўл мева, ҳар-ҳил ўйинчоқлар, ширинликлар, конфетлар сотиб олиб уларни битта қутига мижозиниг талабига биноан доналаб солиб Янги йил совғаси сифатида таёрлаб берсак (счет-фактурада янги йил совғаси деб ёзиб берсак) улгуржи савдо фаолияти деб ҳисобланмайдими? Бунда қандай солиқ оқибатлари келиб чиқиши мумкин?
Корхонамиз тўй маросимлари, корхона ва ташкилотларниниг ҳар ҳил тадбирлари ўтказиладиган манзилларни безатиб бериш хизмати билан шуғулланади. Хозирги кунда кўрсатиладиган хизматларга қўшимча янги йил совғаларини ҳам таёрлаб беришимизни сўралмокда. Биз янги йил совғасини таёрлаш мақсадида ҳар ҳил қутилар хўл мева, уйинчоқлар, ширинликлар, конфетларни пул ўткази йўли билан сотиб олиб битта қутига мижоз талаби бўйича жойлаб счет-фактурада янги йил совғаси деб ёзиб бермоқдамиз.


Ответы экспертов
Ответов: 316
29.12.2017

Қайта сотиш мақсадида олинган товарларни сотишга доир фаолият савдо фаолияти ҳисобланади (СКнинг 22-моддаси).

Улгуржи савдо деганда эса тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш тушунилади (Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом, ВМнинг 26.11.2002й. 407-сонли қарори иловаси).

Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичига (ИФУТ) берилган изоҳларга асосан савдо фаолияти (қайта ишлашсиз) ўз ичига саралаш, калибрлаш, йиғиш, аралаштириш, қадоқлаш, бўлиш ва кичикроқ партияларда идишларга жойлаш каби оддий савдо операцияларини ўз ичига олади.

Сизнинг ҳолатда Янги йил совғаларини таёрлаш учун бошқа корхоналардан хўл мева, ҳар-ҳил ўйинчоқлар, ширинликлар, конфетлар – товар сифатида сотиб олинмоқда. Кейинчалик ушбу товарлар Янги йил совғаси сифатида битта қутига жойлаштирилиб мижозга пул ўтказиш йўли билан сотилмоқда ва унга счет-фактура ёзиб берилмоқда.

Қонунчиликда савдо фаолияти учун берилган таърифларга кўра сизнинг амалга ошираётган ушбу операция – улгуржи савдо операцияси деб тан олиниши мумкин. Улгуржи савдони амалга ошириш учун эса махсус лицензия талаб этилади. Шунингдек ЯСТ тўловчилари савдо тушуми бўйича алоҳида ҳисоб-китобни юритиб, тушум суммасидан белгиланган 5% ставкада ЯСТ тўлашлари лозим.

Агар сизнинг корхонада улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишни рухсат берувчи лицензия мавжуд бўлмаса, келгусида бундан операция бўйича зиддиятларга дуч келмаслик учун Янги йил совғалари учун хўл мева, ҳар-ҳил ўйинчоқлар, ширинликлар, конфетларни мижознинг ўзи сотиб олиб, уларни сизнинг корхонага Янги йил совғаларини таёрлашга берилишини тавсия этамиз. Корхонангиз эса мижоздан олинган ушбу товарлар асосида Янги йил совғасини таёрлаб бериш хизматини кўрсатади. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика