Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Прогулдан кейин касаллик варақасини очиб келган ходимга касаллик варақаси бўйича тўлов тўланиши мажбурийми ёки тўламаслик мумкинми? 2. Касаллик варақаси очилиши олдидан қолдирилган прогул ёки касаллик варакасининг муддати тугаб, ходимнинг ишга чиқиш кунидан кейин колдирилган прогул кунлари учун (ишга чикмаган кунлари) ходимга кандай жазо чораларини қўллаш мумкин? 3. Қандай ҳолатларда касаллик варакаларига тўловларни тўлаш мажбурий бўлади?
Ходим бир кун прогул қилиб, ишга келмади. Кейинги кундан бошлаб эса касаллик варақасини очмоқда. 7 кундан сўнг касаллик варақаси билан ишга чиқмоқда. Баъзи ҳолларда ходим касаллик варақасини очиб, касаллик варақасининг тугаш кунидан кейинги ишга чиқиш кунида ишга чикмасдан, 1 кун баъзан 2 кун прогул қилиб, ишга чиқмоқда. Шу билан биргаликда, турли хил қолатларда ходим ўзининг шахсий ишларини бажариш максадида касаллик варақаси очиб, ишга келмасдан касаллик варакасини такдим этмоқда. Корхона жамоа шартномасига асосан касаллик варакалари учун тўланадиган маблағ фоизлари белгиланган (60%, 80%, 100% мехнат стажи ва касаллик турига караб).


Ответы экспертов
Ответов: 29
26.12.2017

1. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланишидан олдин узрсиз сабабларга кўра ишга келмаган, улар учун шифокор белгилаган тартибни бузган ёки узрсиз сабабларга кўра белгиланган муддатда шифокор кўригига ёхуд тиббий-меҳнат экспертиза комиссиясига (ТМЭК) келмаган ходимлар қоидани бузиш рўй берган кундан бошлаб корхонанинг Ижтимоий суғурта бўйича комиссияси белгилайдиган муддатга нафақадан маҳрум қилинадилар (АВда 08.05.2002 й. 1136-сон б. рўйх. ўтк. Низомнинг 24-б., кейинги ўринларда - Низом).

Ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлмаган тақдирда, комиссия нафақа бермаслик тўғрисида қарор чиқаради ва рад этиш сабабларини вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасига қайд этади (Низомнинг 99-б.).

2. МКнинг 181-моддасига мувофиқ, иш берувчи меҳнат интизомини бузган ходимга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:

1) ҳайфсан;

2) ўртача ойлик иш ҳақининг 30%дан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг 50%дан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин.

3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (МКнинг 100-м. 2-қ. 3-4-б.).

Ушбу моддада кўрсатилмаган интизомий жазо чораларини қўллаш тақиқланган.

Иш берувчи бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўллаши мумкин. Шунингдек, интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим. Ходимнинг тушунтириш хати беришдан бош тортиши интизомий жазо қўллашга тўсиқ бўла олмайди. Интизомий жазо бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин, аммо бу хатти-ҳаракат аниқлангандан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, узоғи билан бир ой ичида қўлланилади (МКнинг 182-м.).

Айтиб ўтиш жоизки, агарда ички меҳнат тартиб қоидаларида ёки корхонанинг бошқа локал ҳужжатларида, прогул бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхатига киритилмаган бўлса, ҳодим билан меҳнат шартномасини бекор қилишда МКнинг 100-модда 2-қисмининг 4-бандини қўллаш мумкин эмас.

3.  Низомнинг 9-бандига кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади:

а) вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);

б) санаторий-курортларда даволанганда;

в) касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;

г) карантинда;

д) сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;

е) меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.

Ушбу холларда меҳнатга қобилиятсизлиқ нафақаси мажбурий тартибда берилади.

Аммо, меҳнатга қобилиятсизлик пайти айни даврларга тўғри келганида, ходимга бу давр учун меҳнатга лаёқатсизлиз нафақаси тўланмайди. Бу даврга қуйидагилар киради:

-  иш ҳақи сақланмаган таътил;

-  болани парваришлаш бўйича таътил;

-  иш вақтинча тўхтатилган;

-  ходим ишдан (лавозимдан) четлаштирилиб, иш ҳақи тўлаш тўхтатиб қўйилганлиги сабабли ишламаган;

-  ҳарбий ўқув ёки текширув йиғини;

-  ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув юртларида таҳсил олиш муносабати билан берилган қўшимча таътил.

Ушбу даврларда бошланиб, давом этаётган меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ходим ишга чиқиши (лавозимга тикланиши) лозим бўлган кундан бошлаб берилади (Низомнинг 22-б).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика