Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Президентнинг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сонли фармонига асосан "Узбекенгилсаноат" АЖ тугатилиб, "Узтекстилпром" ассоциацияси ташкил этилиши мунасабати билан "Узбекенгилсаноат" АЖ корхоналари учун ҚҚСни нул ставка бўйича ҳисоблаган ҳолда ички бозорда ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотларини харид қилиш бўйича 2020 йил 1 январгача берилган имтиёзлар сақланиб қолинадими?


Ответы экспертов
Ответов: 316
11.01.2018

"Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси корхоналарига контракт тузиш пайтида вужудга келган жаҳон нархларидан паст бўлмаган нархлар бўйича эркин муомаладаги валютага (ҚҚСни нул ставка бўйича ҳисоблаган ҳолда) ички бозорда ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотларини (калава, газмол, трикотаж полотно ва пахтани йигириш чиқиндиларини) харид қилишига истисно тариқасида рухсат берилган (ВМнинг 25.03.2004й. 141-сонли қарори  5-банди). Ушбу имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 январгача узайтирилган (Президентнинг 28.03.2011й. ПҚ-1512-сонли қарори, 29.09.2017й ПФ-5197-сонли фармони).

Президентнинг 14.12.2017й. ПФ-5285-сонли фармонига асосан "Узбекенгилсаноат" АЖ тугатилиши ва "Узтекстилпром" ассоциацияси ташкил этилиши белгиланган бўлсада, юқоридаги имтиёзлар бекор қилинмаган. Шунинг учун ушбу имтиёзлардан “Узбекенгилсаноат" АЖ корхоналари илгаридек фойдаланиши мумкин.

Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда ушбу фармодан келиб чиқадиган қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар қиритиш белгиланган (ПФ-5285-сонли фармоннинг 17-банди). Бу дегани яқин кунларда юқоридаги қонун хужжатларига аниқликлар киритилади.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика