Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Солик инспекцияси юридик шахслар солиқ маъмуриятчилиги ва камерал назорат бўлими ходимлари томонидан берилган талабнома тўғрими?
Корхона ЯСТ тўловчиси, асосий фаолияти - ишлаб чикариш. 2013 йил 18 ноябридан 2015 йил 31 декабргача Автомобилларни вақтинча сақлаб туриш фаолияти билан ҳам шуғулланиб, шу давр учун қатъий белгиланган солиқни тўлаган. 2012-2015 йиллардаги хўжалик фаолияти учун режали солиқ текширувидан ўтказилган. Яқинда ДСИ томонидан талабнома берилиб, автомобилларни вақтинча сақлаб туриш фаолияти билан шуғулланган давр учун яъни 2013 йил 18 ноябридан 2015 йил 31 декабргача тўланган катъий белгиланган солиқ суммасидан давлат мақсадли жамғармаларига 3,5% ажратма ҳисобланиб, 10 кун ичида тўланиши кўрсатилган.


Ответы экспертов
Ответов: 312
29.12.2017

Камерал назорат солиқ текшируви билан бир қаторда солиқ назорати шаклларига киради (СКнинг 67-моддаси).

Камерал назорат солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган молиявий ва солиқ ҳисоботини, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида давлат солиқ хизмати органидаги мавжуд бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида амалга оширилади.

Агар солиқ ҳисоботини тўлдиришда хатоликларга йўл қўйилганлиги ёки тақдим этилган солиқ ҳисоботида кўрсатилган ва давлат солиқ хизмати органларидаги мавжуд маълумотлар ўртасида зиддиятлар борлиги камерал назорат жараёнида давлат солиқ хизмати органи томонидан аниқланса, бу ҳақда солиқ тўловчига тегишли тузатишлар киритиш тўғрисида талабнома тақдим этилади.

Солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш учун назарда тутилган тартибда тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тузатилган солиқ ҳисоботини ёхуд аниқланган тафовутларнинг асосини тузатишлар киритиш ҳақидаги талабнома олинган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда, тасдиқловчи ҳужжатларни ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт (СКнинг 70-моддаси).

Давлат солиқ хизмати органи солиқ даври тугаганидан кейин беш йил ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаши ёки уларнинг ҳисобланган суммасини қайта кўриб чиқиши мумкин (СКнинг 38-моддаси).

Сизнинг ҳолатда корхонангиз томонидан автомобилларни вақтинча сақлаб туриш фаолияти билан 2013-2015 йиллар даврида шуғулланган. Хозирда ушбу даврлар учун солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ўтиб кетмаган. Шунинг учун Давлат солиқ идораси корхонангиздан ушбу даврлар учун солиқ мажбуриятларни бажаришни талаб этишга ҳақли.

Режали солиқ текширувидан ўтказилган давр учун камерал назоратини ўтказмаслик шарти солиқ қонунчилигида кўзда тутилмаган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика