Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. АЖ томонидан МЧЖ нинг Устав капиталига асосий восита улуш сифатида берилганда қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади ? 2. Асосий воситаларни бошқа корхонанинг устав капиталига улуш сифатида беришдан олинган фойда суммасини камайтириш ёки умуман кўрсатмасликнинг қонуний йули борми?
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи АЖнинг якка таъсисчилигида МЧЖ ташкил этилмоқда. Корхонамиз балансидаги (тўлиқ эскириш ҳисобланган) асосий воситаларни МЧЖнинг Устав капиталига улуш сифатида берилиши муносабати билан бухгалтерия ҳисобида асосий воситалар қийматини балансдан ҳисобдан чиқариш бўйича тегишли бухгалтерия ёзувлари амалга оширилди. АЖ томонидан МЧЖ нинг Устав капиталига асосий восита улуш сифатида берилганда унинг чиқиб кетишидан фойда кўрилганда, АЖ бир қанча иқтисодий қийинчиликларга дуч келишига тўғри келди. Масалан, ҳисоб рақамда маблағлар бўлмасада, ушбу фойда ҳисобига солиқлар ҳисобланиши керак бўлади.


Ответы экспертов
Ответов: 23
28.12.2017

1. Бошқа корхоналарнинг устав капиталига улуш сифатида асосий воситаларнинг чиқиб кетиши таъсис шартномасига асосан амалга оширилади.

Асосий воситаларнинг чиқиб кетишида АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатга олинган 5-сон БІМС ва АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатга олинган Низомга амал қилиш лозим.

Асосий воситаларнинг устав капиталига улуш сифатида берилиши муносабати билан чиєиб кетиши бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ўтказмалар билан акс эттирилади:

Операциялар мазмуни

Дебет

Кредит

Асосий воситалар дастлабки (тиклаш) қийматининг ҳисобдан чиқарилиши

9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"

0100 "Асосий воситалар"

Жамғарилган эскиришнинг ҳисобдан чиқарилиши

0200 "Асосий воситаларнинг эскириши"

9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"

Устав капиталига асосий воситалар билан киритилган улушнинг акс эттирилиши

0600 "Узоқ муддатли инвестициялар"

 

9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"

Єўшимча баҳоланган асосий восита чиқиб кетаётганида 8510 ҳисобварақни ёпиш

8510 "Мол-мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар"

9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"

Асосий воситаларнинг чиєиб кетишидаги зарар акс эттирилади

9430 “Бошқа операцион харажатлар”

9210 "Асосий воситаларнинг чиєиб кетиши"

Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган молиявий натижа (фойда)ни акс эттириш

9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"

9310 "Асосий воситаларни чиқиб кетишидан олинган фойда"

2. Асосий воситаларни улуш сифатида устав капиталига беришдан олинган молиявий натижа (фойда ёки зарар), қўшилган қиймат солиғи ва улуш сифатида устав капиталига бериш харажатлари ҳисобга олинган ҳолда, таъсис шартномасига ёки қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа тартибга мувофиқ баҳоланган қиймат билан берилаётган асосий воситаларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги, резерв капитални ҳисобга олиш ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган асосий воситаларни қайта баҳолаш натижаларига (сальдога), яъни аввалги қўшимча баҳолашлар суммаларининг асосий воситалар ушбу объектини аввалги арзонлаштиришлар суммасидан ошиб кетишига тузатилган фарқ сифатида белгиланади.

Асосий воситаларни бошқа корхонанинг устав капиталига улуш сифатида бериш натижасида фойда олинган тақдирда, ушбу фойдани камайтириш ёки умуман кўрсатмасликнинг қонуний йули мавжуд эмас.

Жумладан, асосий воситаларни улуш сифатида устав капиталига беришдан олинган фойда бошқа даромадлар сифатидан ўрнатилган тартибда фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика