Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Агар корона фаолият юритмаса, ходимларга ойлик иш ҳақи ҳисобламаса бўладими? 2. Менинг оилам- ёш оила. Хусусий корхонага банкдан гаровсиз кредит олишим мумкинми (махсус техника олиб кириш ва қурилиш сохасида хизмат курсатиш учун)?
Мен хусусий корхона очдим. Фаолият тури тури хизмат курсатиш.


Ответы экспертов
Ответов: 8
28.12.2017

1.Йўқ, бундай вазиятда хам ходимларга ўртача иш ҳақи ҳисоблаш керак, чунки МКнинг 159-моддасига кўра, ходимнинг айбисиз яроқсиз маҳсулот тайёрланганда ва бекор туриб қолинган вақтда[1] унинг ўртача иш ҳақи сақланади.

2. Ёш оила - эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл) (“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуннинг 3-м.). Ёш оилаларга тижорат банклари томонидан имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби АВда 2007 йил 18 июлда 1697-сон билан рўйхатга олинган Низом билан тартибга солинган. Ушбу Низомнинг 5-бандига кўра, ёш оилаларга микрокредитлар қуйидаги мақсадларга берилади:

- оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун;

- микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер хўжаликлари, шунингдек юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликлари дастлабки (бошланғич) сармоясини шакллантириш учун;

- якка тартибдаги тадбиркорлик, микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликларини кенгайтириш ва ривожлантириш учун.

Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга микрокредитларнинг берилиши, мониторинги ва қайтарилиши "Микромолиялаш тўғрисида"ги Қонун (кейинги матнда-Қонун) ва банкларнинг ички кредит сиёсатлари билан тартибга солинади (Низомнинг 6-б.).

Микрокредит қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг кам иш ҳақининг минг баравари миқдоридан ошмайдиган суммада тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида бериладиган пул маблағларидир (Қонуннинг 4-м.).

Қарз олувчи томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши:

- банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати;

- учинчи шахсларнинг кафиллиги;

- мол-мулк ёки қимматли қоғозлар гарови, шу жумладан гаров депозити, банкларнинг омонат сертификатлари ҳамда қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган бошқа усуллар билан таъминланади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, кейинги хулосаларни қилиш мумкин:

1.Агарда Сизнинг оилангиз ёш оиланинг тоифасига кирса, Сиз ёш оилаларга берилган имтиёзлар билан фойдаланишингиз мумкин, хусусан имтиёзли кредитлар олиш ҳуқуқига эгасиз.

2.Сизнинг хусусий корхонангиз кичик корхона ёки микрофирма бўлса, Сиз унинг фаолиятини ривожлантириш ёки кенгайтириш учун микрокредит олишга хақлисиз.

3.Гаровсиз кредит олишингиз мумкин, лекин бунинг ўрнига банк кафолати ёки учинчи шахсларнинг кафиллигини олишингиз шарт.


[1] Фаолият тўхтатилганлиги ҳам айнан шу тушунчага киради.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика