Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
3 ёшга тўлмаган фарзанди бор аёлга қўшимча лавозим бириктирилиши мумкинми?
Кадрлар булими инспектори 4 ойлик тугрук таътилидан сўнг ишга чиқди. Унга қўшимча равишда ўриндошлик асосида лаборант лавозими бириктирилган.


Ответы экспертов
Ответов: 460
12.01.2018

Аёлга, унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил берилади (МКнинг 234-м. 2-қ.).

Болани парваришлаш учун бериладиган таътиллардан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани амалда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам тўлиқ ёки уни қисмларга бўлиб фойдаланишлари мумкин (МКнинг 234-м. 3-қ.).

Аёл ёки юқорида кўрсатилган шахслар ўз хоҳишларига кўра, болани парваришлаш таътили даврида тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки иш берувчи билан келишиб, уйда ишлашлари мумкин. Бунда уларнинг нафақа олиш ҳуқуқлари сақланиб қолади (МКнинг 234-м. 4-қ.).

Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътиллар меҳнат стажига лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан уч йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади.

Иш берувчи ўз ташаббусига кўра аёлни ижтимоий таътиллардан чақириб ололмайди. Ташаббус (хоҳиш) ходим томонидан билдирилиши мумкин.

Демак аёл исталган пайтда болаларни парваришлаш таътилларини қисмларга бўлиб ишга киришиши, ёки аксинча - боласи уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътилдан тўлиқ ёки қисмларга бўлиб фойдаланиши мумкин.

Мурожаатда фарзанди 3 ёшга тўлмаган ишловчи аёлга ўриндошлик асосида лаборант лавозимини қўшимча бириктирилиши мумкинми, деб сўралган.

Меҳнат кодекси – амалиётда ижтимоий кодекс деб ҳам юритилади, чунки иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатлар - тарафларининг келишуви асосида тартибга солинади.

Шунинг учун, ходим розилик бермаса, ҳеч ким уни иш бажаришга мажбурлай олмайди. Бу ҳолат аниқланган тақдирда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши тариқасида баҳоланади ва қонунда назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади (МКнинг 7-м.).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика