Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Шартномага асосан кафолат муддати давомида бепул алмаштирилган эҳтиёт қисмлар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? 2. Шартномага асосан кафолат муддати давомида бепул алмаштирилган эҳтиёт қисмлар солиққа тортиладими?
Корхона чет эллик хамкор билан тузилган шартномага асосан ускуна сотиб олган. Ускунанинг кафолат муддати 1 йил. Кафолат муддати давомида ускунанинг айрим эҳтиёт қисмлари бепул алмаштириб берилди. Эҳтиёт қисмлар бўйича божхона юк декларациясини расмийлаштириш ва божхона харажатлари учун 12 000 000 сум тўланди. Сертификатлаштириш харажатлари учун 3 000 000 сум тўланди. Эҳтиёт кисм шартномага асосан бепул берилган, лекин счет-фактура қиймати 5300 АҚШ долларини ташкил этади. Бузилган эҳтиёт қисм эса ускунадан демонтаж қилиб олинади ва шартнома шартларига кўра корхонамизда қолади. Корхона ягона солиқ тўловчиси ҳисобланади.


Ответы экспертов
Ответов: 127
10.01.2018

1.Эҳтиёт қисмлар сотиб олинган ускунанинг кафолат муддати давомида алмаштириб берилганлиги сабабли, айнан алмаштирилган эҳтиёт қисмларининг нархи бўйича бухгалтерия ўтказмалари берилмайди.

Ускуна ишлаб чиқариш мақсадларига ишлатилганлиги сабабли, юк декларациясини расмийлаштириш ва божхона харажатлари, шунингдек, сертификатлаштириш харажатларига қуйидагича бухгалтерия проводкаси берилади:

Дебет            2010 «Асосий ишлаб чиқариш»,

Кредит           6990 «Бошқа мажбуриятлар».

Демонтаж қилиниб корхонанинг ўзида қолган эҳтиёт қисмларнинг яроқли қисмлари  бозор баҳосида баҳоланиб, корхона балансига кирим қилинади. Бунда қуйидагича бухгалтерия проводкаси берилади:

Дебет              1090 «Бошқа материаллар»,

Кредит           9390 «Бошқа операцион даромадлар».

Корхона учун бу бошқа даромад ҳисобланади ва асосий фаолият турининг ставкаси бўйича ЯСТга тортилади (СКнинг 132-моддаси 16-банди, 353-моддаси).

Агар демонтаж қилинган эҳтиёт қисмлар бутунлай яроқсиз ҳолда бўлса, у ҳолда далолатнома тузилиб ташлаб юборилади. Бу ҳолатда корхонада ҳеч қандай даромад ва солиқ оқибатлари вужудга келмайди.

2. Агар шартномага асосан ускунани сотувчи корхона кафолат муддати давомида ускунанинг эҳтиёт қисмларини бепул алмаштириб бериши кўзда тутилган бўлса, у ҳолда эҳтиёт қисмларни бепул алмаштирилганлиги солиқ солинадиган оқибатларга олиб келмайди. Бепул алмаштириб берилган эҳтиёт қисмлар текинга олинган мулк сифатида тан олинишининг олдини олиш мақсадида, шартномада ушбу шарт аниқ ва тушунарли ёзилган бўлиши лозим.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика